Ислом Инқилоби олий раҳбари: ишлаб чиқариш иқтисодий муаммоларни ҳал қилишнинг калити ҳисобланади
Ислом Инқилоби олий раҳбари Эрон президенти ва 14-ҳукумат ўртасидаги биринчи учрашувларида иқтисодий муаммоларни ҳал этишда инфляция ва юқори нархлар каби долзарб устуворликларга эътибор қаратиш, виртуал майдонда ҳуқуқий бошқарув зарурлиги, ишлаб чиқаришга эътибор қаратиш каби муҳим фикрлар билдирдилар.
Ислом Иниқлоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий халққа хизмат қилиш ва мамлакат равнақи йўлида қадам ташлаш имкониятини Аллоҳ таолонинг буюк неъмати сифатида билиб, халқнинг улуғвор Арбаин ҳаракатини олқишлаш ва улуғлаб ҳукумат ҳафталиги билан табриклар экан, Худонинг ва халқнинг бу ишончини қадрланг ва билингки 4 йиллик имконияти чақмоқ ва шамол тезлигида ўтади.Албатта бу вақт ичида ажойиб ишларни амалга ошириш ҳам мумкин деб қўшимча қилдилар.
Оятуллоҳ Хоманаий Эрон халқини даҳолар яратишга қодир халқ эканлиги ва Хожа Насиридин Тўсий, Ибн Сино, Мулло Садро ва Закариё Розий каби машҳур ва буюк шахсларга ишора қилиб булар Эрон халқининг ақлий парвозининг чексиз имкониятларидан далолатдирки ҳозир ҳам мамлакатнинг истеъдодли ёшлар ораисдан даҳоларни етиштириш мумкин деб изоҳладилар.
Инқилоб раҳбари Эроннинг сиёсий салоҳияти, стратегик чуқурлиги ва минтақавий қудратини санаб ўтиб сўнгги 45 йилдаги ижобий ва салбий тажрибалар,эътиборга олиниши керак бўлган энг қимматли фиклардан биридир де маълу миқдилар.
Инқилоб раҳнамоси чекланган ресурслар ва имкониятлар ва олдинда турган кўплаб вазифалар юзасидан устуворликларга риоя қилишга эътибор қаратиб, баъзи устувор йўналишлар инфляция ва юқори нархлар муаммоси каби долзарб масалалар билан боғлиқ бўлиб, уларни тўғри ҳал қилиш керак. Аммо баъзи устуворликлар инфратузилмаша тегишли бўлиб, агар бугун эътиборрдан четда қолса, 10 йил ўтгач бу ишни бошлаш керак деб эслатдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси ядро энергетикасини инфратузилмавий устувор йўналишларидан бири ва мамлакат келажаги учун зарур эканлигига тўхталиб униг фойдалари ҳақидаги баъзи шубҳали баёнотларни рад этар экан дедилар: мамлакат ўзини дунёнинг илмий- техникавий ва илғор муаммосидан маҳрум қила олмайди ва бу йўлдан ортда қолиш униг бошланишини йиллар ўтиб излайди.
У киши ҳукуматнинг Шимолий-Жануб ва Шарқ-Ғарб йўналишларини якунлаш режаларини мамлакатнинг муҳим алоқа имкониятларини ҳисобга олган ҳолда эътиборданн четда қолдириб бўлмайдиган устувор вазифалардан бири сифатида атаб, озиқ-овқат хавфсизлиги, буғдой билан ўзини ўзи таъминлаш, қишлоқ хўжалигига суғоришнинг янги усуллари, нефт ва газ қазиб олишнинг янги усулларини қўллаш учун имкон қадар юқори нефт тармоқларини ривожлантириш ва имкониятлардан фойдаланиш ҳамда ишлаб чиқариш қуйи оқим тармоқларда тури хил ва кўп сонли маҳсулотлар мамлакат олдида турган яна бир муҳими устувор вазифалардан биридир деб эълон қилдилар.
Инқилоб раҳбари ишлаб чиқаришда мамлакатнинг иқтисодий муаммоларини ҳал этиш ва таъминотни кучайтириш ва оширишнинг калити сифатида ҳисоблаб ишлаб чиқариш масаласини кучайтириш ва унга жиддий ёндашиш орқали инфляция, бандлик ва миллий валютанинг қийматини ошириш муаммолар ҳал этилади деб қўшимча қилдилар.
Инқилоб раҳбари шунингдек президентни ўзлари билан қандай маслаҳтлашганини тушунтириб вазирлар маҳкамаси ҳақида ҳам шундай фикр билдирдилар: мен ўзим билган баъзи исмларни тасдиқладим ёки ишлнчли манбалардан уларнинг малакасига амин бўлдим ва баъзи исмларни таъкидладим. Аммо парламентни ишонтирган уларнинг ишонч овозини олишга муваффақ бўлган мен билмаган каттароқ рақам ҳақида ҳеч қандай фикрга эга эмаслигимни айтдим деб қайд этдилар.
Хоманаий ҳазратлари бугун президинтиимз ва парламенг ишончига сазовор бўлган барча ҳурматли вазирлар мамлакатимзнинг юқори мартабали амалдорар бўлиб. уларни қўллаб-қувватлаш, муваффақиятга эришишда кўмаклашиш барчанинг бурчидир деб аниқлик киритдилар.