Эроннинг янги ТИВ раҳбари: Эрон охиригача Фаластин билан бирга бўлади
Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ироқчи ҲАМОС смиёсий идораси аъзосининг телефон қўнғироғига жавобан, Эроннинг мазлум Фаластин халқини ва қаршилик кўрсатаётганларни қўллаб -қувватлашдаги ёндашуви куч билан давом этади деб айтди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича. ҲАМОС сиёсий идораси аъзоси ва араб ва ислом алоқалари бўйича масъули Халил Ал-Ҳийя Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи билан телефон орқали мулоқот қилди.
Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ироқчи ушбу телефон суҳбатида Ғазо халқи ва қаршилик жангчиларининг сионистларнинг жиноятларига қарши 11 ойлик позициясини олқишлаб якуний ғалаба Фаластин халқи билан бўлишига ва Эрон охиригача фаластинликлар билан бирга бўлишига ишонч билдирди.
Эрон мамлакати Фаластиннинг қаршилик кўрсатаётган халқи ва қаршилик гуруҳлари айниқса ҲАМОМ ҳаракати томонидан қабул қилинган Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва урушни тугатиш бўйича ҳар қандай келишувни қўллаб-қувватлайди деб таъкидлади Ироқчи.
Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати -ҲАМОС сиёсий бюроси аъзоси Халил Ал-Ҳия Эрон ТИВ вазири этиб тайинлангшани билан Ироқчини табриклаб Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларнинг сўнгги ҳолати , сиоинстик режимнинг ишғол қилинган ҳудудлардаги сўнгги жиноятлари ва бурежимнинг Ал-Ақсо масжидидаги вазиятни ўзгартиришга қаратилган ҳаракатлари ҳақида тушунтиришлар берди.
ҲАМОС аъзоси шунингдек Эроннинг собиқ ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиённинг Фаластин халқининг қаршиликларини қўллаб-қувватлашдаги саъй -ҳаракатларини юқори баҳолаб, Фаластин халқи Эрон Ислом республикасининг Фаластин масаласини доимий қўллаб-қувватлаши ва сионистларр жиноятларига қарши қаршилик кўрсатаётганини юксак қадрлайди де аниқлик киритди.