Эрон президенти эронлик спортчи қизни 2024 йилги Паралимпия ўйинларидаги муваффақияти билан табриклади
(last modified 2024-08-30T14:51:05+00:00 )
август 30, 2024 19:51 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти эронлик спортчи қизни 2024 йилги Паралимпия ўйинларидаги муваффақияти билан табриклади
    Эрон президенти эронлик спортчи қизни 2024 йилги Паралимпия ўйинларидаги муваффақияти билан табриклади

Эрон президенти ўз мактубида параквондо бўйича миллий спортчи Заҳро Раҳимий 2024--Париж Паралимпия ўйинларида кумуш медалини қўлга киритгани билан табриклади.

Эрон президенти Масъуд Пизишкиён  ўзининг X саҳифасидаги мурожаатида  қуийдагича ёзди: қизим Заҳрохоним, Эрон Ислом республикаси карвонининг энг ёш аъзоси сифатида Паралимпия ўйинларидаги илк тажрибангизда кумуш медални қўлга киритганингиз билан табриклайман. Ҳали йўл бор, муваффақият йўлини ўргандингиз давом этинг, Бахтли ва ғолиб бўлинг.

Эрон миллий параквондочи Заҳро Раҳимий, кеча пайшанба куни Париж- j 2024 Паралимпия ўйинларининг таэквондо мусобақасининг биринчи кунида, -52 килограмм вазндаги  ҳал қилувчи баҳсда, Хитой, Бразилия ва Грузиядан келган рақибларни мағлуб этиб, муғулистонлик  Улан Баярга қарши ўйинда 2: 5 натижага ютқазиб, кумуш медалига сазовор бўлди.

Париж Паралимпиядасида Эрон карвониниг энг ёш иштирокчиси- 15 ёшида Заҳро Раҳимий Эрон карвонинг биринчи медалиги қўлга киритди. Париж паралимпия ўйинлариннг таэквондо бўйича мусобақаси 42 давлатдан 120 нафар параквондочи иштирокида бўлиб ўтмоқда.

XVII ёзги Паралимпия ўйинлари 28 августдан 8 сентябргача 22 йўналиш бўйича 188 давлатдан 4400 нафар спортчи иштирокида ўтказилмоқда.

Ёрлиқ