Сафар ойининг сўнгги 10 кунида Машҳад шаҳрига 7,5 миллион зиёратчи келди
(last modified Mon, 02 Sep 2024 11:46:30 GMT )
сентябр 02, 2024 16:46 Asia/Tashkent
  • Сафар ойининг сўнгги 10 кунида Машҳад шаҳрига 7,5 миллион зиёратчи келди
    Сафар ойининг сўнгги 10 кунида Машҳад шаҳрига 7,5 миллион зиёратчи келди

Эрон Ислом Респубилкаси Хуросони Разавий вилояти губернатори сафар ойининг сўнги кунларида /25 августлдан 4 сентябргача/ Машҳад шаҳрида 7,5 миллион зиёратчи келганини маълум қилди.

Сафар ойининг 30 куни дунё шиаларининг 8-чи имоми ва ислом азизи пайғамбари /с/  неваралари Имом Ризо /а/ шаҳид бўлганлигининг йиллигига тўғри келади.

Ҳазрат Ризо /а/ нинг муқаддас зиёратгоҳи Эроннинг шимоли-шарқидаги Машҳад шаҳрида жойлашган бўлиб ҳар йили миллионлаб зиёртчилар бу шаҳарга келадилар.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Эроннинг Хуросони Разавий губернатори Яъқубали Назарий ўз сўзларида  ўтган йили шу вақтда 6 миллион 200 минг зиёратчини қабул қилган бўлсак. бу йил 15-20 фоиз зиёратчилар сони ошиши билан 7 миллион 500 минг нафарга етди деб изоҳлади.

У шунингдек  25 август кунидан бери Машҳадга 2 миллион зиёратчи кирганини  эслатиб 400-500 мнг зиёратчиларни Машҳадга пийда келиши кутилмоқда деб айтди.

Имом Ризо /а/ ҳижрий -қамарий 148 чи йилда Мадина шаҳрида дунёга келдилар ва ҳижрий қамарий 203 -чи йил сафар ойининг сўнгги кунида шаҳид бўлдилар.

 Имом Ризо /а/ ҳаёти ва имомлик қилган давр  халқни  аҳли байт исмат ва таҳорат хонадонига юз келтириши ҳамда аҳли байт исмат ва таҳорат хонадони эътибори ва таъсирини янада кенгайишининг давраси эди.

Халқни шиаларнинг 8- чи имоми Ҳазрат Ризо /а/га  пайравлик қилиши тобора авж олиши ортидан  Аббосийлар халифаси Маъмун  фитна ва найранг билан ул зотни заҳарлантирди ва Имом Ризо /а/ шаҳид бўлдилар.

Ёрлиқ