Сафар ойининг сўнгги 10 кунида Машҳад шаҳрига 7,5 миллион зиёратчи келди
Эрон Ислом Респубилкаси Хуросони Разавий вилояти губернатори сафар ойининг сўнги кунларида /25 августлдан 4 сентябргача/ Машҳад шаҳрида 7,5 миллион зиёратчи келганини маълум қилди.
Сафар ойининг 30 куни дунё шиаларининг 8-чи имоми ва ислом азизи пайғамбари /с/ неваралари Имом Ризо /а/ шаҳид бўлганлигининг йиллигига тўғри келади.
Ҳазрат Ризо /а/ нинг муқаддас зиёратгоҳи Эроннинг шимоли-шарқидаги Машҳад шаҳрида жойлашган бўлиб ҳар йили миллионлаб зиёртчилар бу шаҳарга келадилар.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эроннинг Хуросони Разавий губернатори Яъқубали Назарий ўз сўзларида ўтган йили шу вақтда 6 миллион 200 минг зиёратчини қабул қилган бўлсак. бу йил 15-20 фоиз зиёратчилар сони ошиши билан 7 миллион 500 минг нафарга етди деб изоҳлади.
У шунингдек 25 август кунидан бери Машҳадга 2 миллион зиёратчи кирганини эслатиб 400-500 мнг зиёратчиларни Машҳадга пийда келиши кутилмоқда деб айтди.
Имом Ризо /а/ ҳижрий -қамарий 148 чи йилда Мадина шаҳрида дунёга келдилар ва ҳижрий қамарий 203 -чи йил сафар ойининг сўнгги кунида шаҳид бўлдилар.
Имом Ризо /а/ ҳаёти ва имомлик қилган давр халқни аҳли байт исмат ва таҳорат хонадонига юз келтириши ҳамда аҳли байт исмат ва таҳорат хонадони эътибори ва таъсирини янада кенгайишининг давраси эди.
Халқни шиаларнинг 8- чи имоми Ҳазрат Ризо /а/га пайравлик қилиши тобора авж олиши ортидан Аббосийлар халифаси Маъмун фитна ва найранг билан ул зотни заҳарлантирди ва Имом Ризо /а/ шаҳид бўлдилар.