Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий: душман ўзи ўйлаганчалик кучли эмас /қўли бўшдир/
Ислом Инқилоби олий раҳбари Эроннинг Каҳгилуя ва Буйраҳмад вилояти шаҳидлари миллий қурултой қатнашувчилари билан учрашувида, душманларнинг халқларга зарба бериш учун олиб бораётган психологик урушига ишора қилиб, душманнинг қўли ўзи ўйлаганидек тўла эмас деб айтдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий асарларини сақлаш ва нашр этиш идорасининг бугунги хабарига кўра, Инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Эроннинг Каҳгилуя ва Буйраҳмад вилояти гшаҳидлар миллий қурултойи иштирокчилари билан учрашувида ҳар қандай халқ душманларининг психологик уруши сутунлари ва барчадан аввал бизнинг замонамизда, шудирки душманлар бурттириб кўрсатишади ва ҳар доим улар АҚШдан қўрқиш, Британиядан қўрқиш, сионистлардан қўрқиш ва шунга ўхшашлардан қўрқишни тарғиб ва ташвиқ қилишга уриниб келишади деб эълон қилдилар.
Инқилоб раҳбари ўз сўзларида душманнинг психологик уруши ҳарбий майдонга ўтса, натижа чекинишдир деб изоҳладиар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратари сўзларининг бошқа қисмида сиёсий майдонда душманнинг бўртириб кўрсатиш инсонни ўзини яккаланиб қолиши ва душмаг истакларига таслим бўлишни ҳис қилишига сабаб бўлади деб қўшимча қилдилар.
Маданият соҳасида бу бурттириб кўрсатишлар ўзини бошқача шаклда кўрсатади яъни ўзини пассив ҳис қилиш, ўзганинг маданиятига қойил қолиш, ўз маданиятини менсималик, бегона маданиятига риоя қилиш билан фахрланишга олиб келади деб аниқлик киритдилар Оятуллоҳ Хоманаий.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси шунингдек Имом Хумайний /р.а/ нинг буюк санъатларидан бири бу қўрқувни халқ қалбидан оли ташлаш, миллатга ишонч ва ўзига ишонч ҳиссини бериш эди деб маълум қилдилар.