Жайш-уз-зулм террорчилари ҳужумида Эроннинг 3 чегарачиси шаҳид бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i94040-Жайш_уз_зулм_террорчилари_ҳужумида_Эроннинг_3_чегарачиси_шаҳид_бўлди
Жайш-уз-зулм террорчи гуруҳи жангарилари томонидан содир этилган теракт оқибатида Эрон чегара қўшинларининг 3 нафар ходими шаҳид бўлди.
(last modified 2024-09-14T10:53:39+00:00 )
сентябр 13, 2024 14:17 Asia/Tashkent
  • Жайш-уз-зулм террорчилари ҳужумида Эроннинг 3 чегарачиси шаҳид бўлди
    Жайш-уз-зулм террорчилари ҳужумида Эроннинг 3 чегарачиси шаҳид бўлди

Жайш-уз-зулм террорчи гуруҳи жангарилари томонидан содир этилган теракт оқибатида Эрон чегара қўшинларининг 3 нафар ходими шаҳид бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бу теракт ҳақида Эрон Ислом республикаси жануби-шарқидаги Зоҳидон шаҳри прокурори Меҳди Шамсободий хабар бериб  пайшанба куни аср чоғида  Эрон жануби -шарқидаги Систон ва Балучистон  вилоятининг Миржова шаҳридаги ёқилғи қуйиш шахобчаларидан бирида Жайш-уз-лум террорчи гуруҳи жангариларининг бир қисим бензин қуяётган чегарачиларга қарат ўқ узди деб таъкидлади.

Зоҳидон шаҳри прокурорнинг айтишича, бу терактда эронлик 3 нафар чегарачиси шаҳид бўлди ва воқеа жойида бўлган бир фуқаро ҳам яраланди деб изоҳлади.

Жайш-уз-зулм террорчи гуруҳи ўз эълонида бу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Эслатиб ўтамиз аъзоларини ўзларини Жайш-ул -адл деб иддао қилаётган  Жайш-уз-зулм террорчи гуруҳи ҳозиргача Эроннинг Систон ва Балучистон вилоятидаги бир неча қотиллик, суиқасд ва терактлар жумладан Зоҳидондаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.