Эрон ва Ўзбекистон транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирмоқда
сентябр 20, 2024 15:31 Asia/Tashkent
19 сентябрда Транспорт вазири Илҳом Махкамов Эроннинг Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси раиси Самад Ҳасанзода бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.
Эрон ва Ўзбекистон элчилари ҳамроҳлигида ўтказилган учрашувда томонлар транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этдилар.
Анипқ сайтига кўра, хусусан, автомобиль транспортида халқаро юк ташувлар жараёнида миллий ташувчиларга қулай шароитларни яратиш, ташувларда ундириладиган йиғим ва тўловларни паритет асосида белгилаш, халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди, деб хабар беради, Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Ёрлиқ