Эрон мамлакати дунё космик саноатида қайси ўринда туради?
Эрон Ислом республикаси ҳарбий -ҳаво кучлари координатори ўринбосари Эрон қуролли кучларининг Бушеҳр вилоятида ўтказилган парадида мамлакатни жаҳон космик саноатидаги мавқеини маълум қилди.
Эрон Ислом республикаси ҳарбий -ҳаво кучлари координатори ўринбосари Алиакбар Толибзода Эрон ҳарбий -ҳаво кучлари координатори ўринбосари, Эрон душманларига ўз мақсадлаига эришишга имкон бермапяти деб айтди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон илм ва жиҳодий фаолиятнинг чеккасида ҳаракат қилиб, маҳаллий хавфсизликни мустаҳкамлаш учун ўзини ўзи таъминлаш ва ишлаб чиқариш йўлини давом эттирди. Шундай қилиб, у энг мураккаб қуроллар ва унга тегишли тизимларни таъмирлашдан ташқари, қирувчи самолётлар ва барча турдаги дронларни ишлаб чиқариш монополиясини бузди ва бу технология эгасининг ваколатлари даражасидадир.
Учувчи Толибзода шунингдек Эрон Ислом республикасининг мудофаа соҳасидаги ютуқларини ошкор этилишига тўхталиб, Эрон дунёдаги космик саноатининг энг яхши 10 мамлакати қаторига киради деб эълон қилди.
Муқаддас Мудофаа ҳафталиги бошланиши муносабати билан Теҳрон шаҳрида Эрон армиясининг паради билан бир вақтда,. Эронда ишлаб чиқарилган " Шоҳид 136 B" номли энг янги худкуш дрон ва Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг "Жиҳод" номли сўнгги баллистик ракетаси намойиш этилди.