Халқаро ҳуқуқ Эроннинг ракета ҳужуми ҳақида нима дейди?
Эрон армияси ўтган сешанба куни кечқурун қонуний мудофаа ҳуқуқи доирасида ва халқаро қонунларга мос равишда сионистик режим ҳарбий позицияларига қарши бир қатор ракета ҳужумларини амалга оширди.
Эрон Ислом республикаси ТИВ-и ўз баёнотида Эрон қуролли кучларининг сионистик режимнинг нишонлари ва ҳарбий ва хавфсизлик объектларига қарши бир қатор ракета ҳужумларини ўзига хос қонуний мудофаа ҳуқуқини амалга ошириш ва бунинг агрессив ҳаракатларига жавоб сифатида ҳисоблади.
Порс удей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ-и ўз баёнотида " Содиқ ваъда 2" амалиёти БМТ Низомининг 51-моддасига мувофиқ қонуний жавоб эди деб келтирилган.
Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи ҳам шу муносабат билан Англия, Гермния ва Франция ТИВ раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатида Эрон фақат БМТ Низомининг 51-моддаси асосида қонуний ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди ва фақат сионистик режимнинг ҳарбий ва жосуслик базаларини нишонга олди деб маълум қилди.
Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амирсаъид Ирвоний ҳам бу хусусдаги суҳбатида бу ҳаракат БМТ Низомининг 51-моддасига мувофиқ қонуний мудофаанинг ажралмас ҳуқуқи доирасида сионистик режимнинг тажовузкор ҳаракатларига , жумладан Эрон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш, Теҳронда ҲАМОС сиёсий етакчисининг террор этилгани, Эроннинг Ливандаги элчисининг жароҳатланиши, Ливандаги тинч аҳолини қасддан ва ғаразли равишда нишонга олиш, пейжларни портлатиш ва Ливандаги Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ ва Эроннинг катта ҳарий маслаҳатчиси генерал Аббос Нилфурушонга суиқасд уюштиришига жавобан амалга оширилди деб эълон қилди.
БМТ Низомининг 51-моддасига асосан, агар бу ташкилот аъхоси қуролли тажовузга учраса, БМТ Хавфсизлик Кенгаши халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун зарур чоралар кўрмагунга қадар мазкур Хартия қоидаларинингг ҳеч бири индивидуал ёки ижтимоий қонуний мудофаанинг табиий ҳуқуқига зарар келтирмайди.