Генерал шаҳид Нилфурўшоннинг жаноза маросими Машҳадда бўлиб ўтди
(last modified 2024-10-16T09:09:42+00:00 )
октябр 16, 2024 14:09 Asia/Tashkent

Машҳадда яқинда шаҳид бўлган эронлик генерал Аббос Нилфурўшоннинг жаноза маросими ўтказилди.

Жаноза маросимида қатнашган оломон қўлларида Эрон Ислом Республикас, Ливан Ҳизбуллоҳи  ва Фаластин байроқлари ҳамда  " АҚШга ўлим" , " Исроилга ўлим" деган мазмундаги плакатлар ва шаҳидлар Ҳасан Насруллоҳ, генерал Ҳож Қосим Сулаймоний,  ва генерал Аббос Нилфурўшон суратларини олган ҳолда, муштларини қисиб, АҚШга ўлим, Исроилга ўлим ва сионимзига ўлим шиорларини ҳайқирдилар.

Машҳаддан олдин бу шаҳид генералнинг  жаноза маросимлари Нажаф ва Карбало шаҳарларида  ва кейин эса Теҳронда  бўлиб ўтганди.

Генерал Аббос Нилфурўшон 27-сентябр куни Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ билан бирга сионистик режимнинг Байрут жанубидаги Доҳия шаҳрига қилган шафқатсиз ҳужумларида шаҳид бўлди.

Ёрлиқ