Эрон президенти БРИКС саммити доирасида Россия, Миср ва Хитой етакчилари билан учрашди
Эрон президенти Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилган БРИКС саммити доирасида Россия, Хитой ва Миср президентлари билан учрашиб мулоқот қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон президенти Масъуд Пизишкиён кеча россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашувида Теҳрон ва Москва ҳукуматлари ўртасидаги алоқаларни ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлган стратегик ва муқаррар муносабатлар деб атади..
Эрон ва Россия БРИКС доирасида конструктив ҳамкорлик қилиши мумкин деб изоҳлади Эрон президенти.
Масъуд Пизишкиён шунингдек БРИКСга аъзо мамлакатлар АҚШ санкциялари ва бу мамлакат тоталитаризмини бузиш учун биргаликда ҳаракат қила олишига умид билдирди. Учрашувда Россия президенти Владимир Путин ҳам Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманийга ҳурматини билдириб, унинг позицияларини констуртив эканлигини таъкидлади ва халқаро ва минтақавий масалаларда Эрон ва Россия сиёсатини ҳам яқин ва баъзан ўхшаш деб ҳисоблади.
Эрон президенти Пизишкиён ва Хитой Халқ республикаси президенти Си Цзинпин ўртасидаги учрашувда улар Эрон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга урғубериб, минтақадаги кескинликни камайтиришнинг калити Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш эканлигини ҳам таъкидладилар. Эрон президенти АҚШ ва баъзи Ғарб давлатларининг Исроил режимини қўллаб-қувватлашаётганини ҳам танқид қилар экан, бу режим барча қизил чизиқларни бузди ва бегуноҳ фуқароларни террор қилиш билан ҳеч қандай инсонпарвалик ва ҳуқуқий тамойилларига амал қилмаслигини кўрсади деб қайд этди.
Масъуд Пизишкиён Эрон мамлакати уруш ва зиддиятга интилмаслигини ва агар кимдир Эрон ҳудудига бостириб кирмоқчи бўлса, қаттиқ ва қатъий жавоб олишини ҳам эслатди.
Эрон Ислом Республикаси ва Миср мамлакатлари президентлари минтақадаги энг муҳим масалалар ва Ғазо бўлгаси ва Ливандаги урушни тўхтатиш йўлини муҳокама қилар экан, тарангликнинг минтақанинг бошқа ҳудудларига тарқалишининг олдини олишга урғу бердилар.
Ҳиндистон Бош вазири, БАА ҳукумакти раиси ва Жанубий Африка президенти билан учрашув Эрон Ислом республикаси президентининг бошқа режалари қаторида эди.