Эрон мамлакати сионистик режимнинг Ливанга қарши тажовузини тугагани ҳақидаги хабарни олқишлади
-
Эрон мамлакати сионистик режимнинг Ливанга қарши тажовузини тугагани ҳақидаги хабарни олқишлади
Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби сионистик режимнинг Ливанга қарши тажовузи якунлангани ҳақидаги хабарни олқишлаб, Эрон Ислом республикасининг Ливан ҳукумати, миллати ва қаршилик кучларини қатъий қўллаб-қувватлашга урғу берди.
2024-йил 23-сентябрида сионистик режим армияси Ливан жанубидаги турли ҳудудларга кенг кўламли ҳужумлар уюштира бошлади ва Ливан Ҳизбуллоҳи сионистларнинг жиноятларига жавобан бу режим позицияларига қраши бир қанча амалиётларни амалга ошриди ва юзлаб ракеталар билан сионистик режим армиясининг объектлари ва позицияларини нишонга олди. Бугун чоршанба ахборот манбалари Исроил режими ва Ливан ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви бугун эрталаб кучга кирди.
Эрон ТИВ маълумотларига таяниб, Саҳоб сайтининг хабар беришича, Эрон ТИВ матбуот котиби исмоил Баоқий Эроннинг Ғазо ва Ливанга қарши урушни зудлик билан тўхтатиш зарурлиги ҳақидаги доимий позициясига ва бу мақсадга эришиш учун сўнгги 14 ой ичида Эроннинг кенг кўалмли дипломатик ҳаракатларига ишора қилар экан, АҚШ ва айрим Европа ҳукуматларининг тўлиқ қўллаб-қувватлаши билан бирга бўлган сионистик режимнинг уруш олиб бориш ва жиноятлари натижасида 60 минг бегуноҳ инсон шаҳид бўлиб, 120 мингдан ортиқ инсонлар яраланди, мазлум Фаластин ва Ливан халқидан 3 ярим миллиондан ортиқ инсонлар кўчирилди ҳамда Ғазо сектори ва Ливанда ҳаётий муҳим инфратузилмалар вайрон этилди деб эълон қилди.
Халқаро суд томонидан геноциднинг олдин олиш учун чиқарилган вақтинчлик фармойишлари ва сиоинстик режим етакчиларини уруш жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларда айбланиб, Халқаро суд томнидан ҳибсга олиш буйруғига эътибор қаратиб, ўтган 14 ой ичида уруш ва геноцидни тўхтатишга чақираётган дунё жамоатчилиги бугун босқинчи режим жиноятчиларини судланиб, жазоланиишини кутмоқда деб қўшимча қилди Исмоил Бақоий.
Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида, халқаро ҳамжамиятнинг Ғарбий Осиё /Яқин шарқ/ минтақасида тинчлик ва барқарорликни ҳимоя қилиш ва Ғазога қарши урушни тўхтатиш учун тажовузкор сионистик режимга самарали босим ўтказиш масъулиятини таъкидлади.