Эрон ТИВ раҳбари ЭКОни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни таъкидлади
(last modified Tue, 03 Dec 2024 10:28:08 GMT )
декабр 03, 2024 15:28 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари ЭКОни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни таъкидлади
    Эрон ТИВ раҳбари ЭКОни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни таъкидлади

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи Машҳад шаҳрида ўтказилган ЭКОга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари кенгайшининг 28-йиғилишида бу йиғилишни минтақавий ва глобал ўзгаришларни муҳокама қилиш имконияти деб атади.

Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  бугун мазкур йиғилишда Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ироқчи Эрон ўтган йили давомида ЭКО ташкилотининг навбатдаги раиси бўлиб ўз саъй-ҳаракатларини ушбу йирик ҳудудий ташкилотнинг минтақа ва ЭКО аҳолисининг ҳамжиҳатлиги ва баркамоллигини ривожлантириш йўлидаги муҳим мақсадларини амалга оширишга жиддий  қаратди деб эълон қилди.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида,  ЭКО ташкилотини янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилиб мазкур йиғилиш бу борада фикр алмашиши учун муҳим имконият экани таъкидланди деб изоҳлади.

Эроннинг Хуросони Разавий вилояти имкониятларини тилга олган Ироқчи деди:  табиий диққатга сазовор жойларга қўшимча равишда бу вилоят кўплаб иқтисодий, савдо, туризм, қишлоқ хўжалиги, миллий ва минтақавий имкониятларига эга. ЭКОга аъзо давлатлари ТИВ раҳбарларини Машҳад шаҳрида бўлишлари чоғида ушбу имконятларнинг бир қисмига гувоҳ бўлишлари умид қилинмоқда 

Эрон Ислом республикасининг Хуросони Разавий вилоятини Туркманистон ва Афғонистон  билан қўшнилигини ва  унинг Ўрта Осиёнинг денгизга чиқа олмаган давлатларини Эрон жанубидаги эркин сувлар билан боғлашдаги муҳим роли бу вилоятнинг аҳамиятни янада оширди деб қўшимча қилди Сайид Аббос Ироқчи.

Биз бир йилдан ортиқ вақт давомида минтақа ва дунёда сионистик режимнинг Ғазо ва  Ливан халқига нисбатан  шафқатсиз жиноятларига гувоҳ бўлиб турибмиз ва сўнгги кунларда ўт очишни тўхтатишдан кейин АҚШ ва сионистик режим ёрдамида террорчи -такфирчи гуруҳларнинг ҳужумларини кўрдик. Бу эса минтақа давлатларининг  ҳушёрлигини ва самарали ва тезкор глобал жавоб чораларини талаб қилади  деб аниқлик киритди Эрон ТИВ раҳбари.