Тожикистон ТИВ раҳбари: Фирдавсий барча форсийзабонларнинг фахридир
-
Тожикистон ТИВ раҳбари: Фирдавсий барча форсийзабонларнинг фахридир
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (EKO)га аъзо давлатлар ТИВ рабарлари кенгашининг 28 йиғилишда қатнашиш учун Машҳадга келган Тожикистон ТИВ раҳбари форс адабиётнинг буюк шоири ва мутаффакири Фирдавсий қабрини зиёрат қилди.
Эроннинг Машҳад шаҳридаги Ҳаким Абулқосим Фирдавий мақбарасини зиёрат қилишида Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Муҳриддин шунингдек Фирдавсий ўзининг Шоҳнома китоби билан бизларни буюк маданият ва бой тарихимиз билан таништирди деб эълон қилди.
ИСНО ахборот агентлигига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича. Тожикистон ТИВ раҳбари шунингдек фосийзабонланинг цивилиацияси дунёда ягонадир, айниқса Фирдавсий Шоҳномани ёзган даврда кўп давлатлар ҳали мавжуд эмас эди деб изоҳлади.
У Фирдавсий қабрининг ёдгорлик китобида форс ёзувида қуйидагича қайд этди: буюк Фирдавсий қабрини зиёрат қилишга муваффақ бўлганим мен учун катта бахт. Фирдавсий Шоҳнома китобининг ижодкори барча форсийзабонларнинг фахри. Бизнинг вазифамиз Шоҳнома ва унинг ижодкори мавқеини ҳимоя қилишдир .
Эроннинг буюк шоири Ҳаким Абулқосим Фирдавсий ҳижрий 329 -милодий ҳисоб билан 940 йилда Эроннинг шимол шарқидаги Тўс шаҳрида туғилган.
Фиравсийнинг шоирона жўшқинлиги, Эрон миллий ғурурини тиклашга бўлган иштиёқи "Шоҳнома" номли буюк асарнинг яратилишига сабаб бўлган. Буюк шоир 80 дан ортиқ йил умр кўрди
Ҳаким Фирдавсийнинг эллик минг байтдан ортиқ " Шоҳнома" китоби Эроннинг қадимги подшолари ва буюк қаҳрамнларининг миллий ҳикоялари ва қадими тарихий тўплами бўлиб уларда забт этиш ва ғалаба , мардлик, жасорат ва диндорлик билан бирга қаҳрамонликлар тасвирланган.
Буюк ҳаким Фирдавсий шубҳасиз энг буюк форсийзабон шоирдир.. Фирдавсийнинг " Шоҳнома " китоби эроний халқларнинг тили, тафаккури ва маданиятининг энг қимматли ва абадий дурдонаси бўлиб, кўплаб тадқиқотчилар уни дунёдаги энг буюк достон деб аташган.