Покистон халқи Эрон кино ва сериалларига катта қизиқиш билдирмоқда
-
Покистон халқи Эрон кино ва сериалларига катта қизиқиш билдирмоқда
Сўнгги йиллар ичида покистонлик томошабинларнинг Эрон филмлари ва сериаллари кенг оммалаштириши икки дўст ва қўшни давлат маданият ва снаъат соҳасидаги муҳим масалалардан бирига айланган.
Тарихий, диний ва маданий алоқалар ҳамда Эроннинг санъат соҳасидаги тараққиёт ўнлаб Эрон кино- филмлари ва сериалларининг Покистон санъат муассасалари томонидан дубляж қилиниб, мамлакатнинг турли каналларида намойиш этилишга сабаб бўлди. Покистонлик томошабинлар орасида Эрон филмлар ва телевидения маҳсулотлари катта қизиқиш ўйғотган.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, “ Ситоиш”, “Падар ё ўзи Ота”, “Мухторнома”, “Жийрон”, “Малакут”, “ Захми корй” каби Эрон сериаллари ва яна ўнлаб филмлари ва бошқа сериаллар Покистоннинг турли каналларида сўнгги бир йилда намойиш этилган ва бу муваффақиятларга яққол мисол бўла олади. Бой ҳикоятлар ва батафсил тавсифлар билан улар покистонлик томошабинларни ўзига жалб қила олган.
Покистон халқининг Эрон киносига нисбатан умумий қизиқишининг бир қанча омиллар билан боғлаш мумкин ва энг муҳими икки халқ ва икки давлат ўртаисдаги чуқур маданий, тарихий ва диний алоқалардир.
Покистоннинг кино ижодкорлари ва санъат муассасалари ҳам форс ва урду тиллари ўртасида умумийлик, икки қўшни давлат ўртасидаги маданий алмашинувларнинг узоқ тарихи ҳамда покистонликлардан ушбу асарлага қизиқишнинг бошқа сабаблари сифатида кучли сенариялар, профессионал актёрлар ва техник ютуқлар шунингдек Эроннинг сўнгги бир неча ўн йилликлардаги филм ва сериаллар ишлаб чиқаришдаги имтиёзли мақевини келтиришади.