Эроннинг "Дарахт қучоғида" ва "Хушбўй" филмлари Ҳиндистоннинг Ченнай фестивалида иштирок этмоқда
-
Эроннинг \"Дарахт қучоғида\" ва \"Хушбўй\" филмлари Ҳиндистоннинг Ченнай фестивалида иштирок этмоқда
Ҳиндистоннинг Ченнай кинофестивалининг 22 - босқичида Эроннинг Сура кинокомпанияси лентага олган " Дарахт қучоғи" ва "Хушбўй" филмлари намойиш этилмоқда.
Эронлик режиссер Бобак Хожапошшо режисёрлик қилган " Дарахт қучоғида" ва Ҳоди Муқаддамдўст суратга олган "Хушбўй" номли эронлик филмлар Ҳиндистоннинг Ченнай кинофестивалининг рақобатдош қисмида қатнашмоқда.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ҳиндистоннинг Ченнай халқаро кинофестивали (CIFF) 12-19 декабр кунлари бу мамлакатнинг Ченнай шаҳрида ўтказилмоқда.
Мазкур фестивалда 60 та давлатдан юздан ортиқ халқаро бадиий филмлар намойиш этилади.
Бошқа хақлар маданиятини тушуниш ва кино санъатининг устунлигини башорат қилиш, ижтимоий ва маданий ахлоқ соҳасида турли халқарнини кино маданиятини тушуниш ва қадрлашга ёрдам бериш, дунё халқлари ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш Ҳиндистоннинг Ченнай кинофестивалининг мақсадларидан биридир.
"Дарахт қишлоғида" филми ҳам Эроннинг Оскар-2025 номинациясига тақдим этилган.