Эрон ҳукумати икки эронликнинг ўлдирилиши юзасидан Франциядан жавоб талаб қилди
(last modified Wed, 25 Dec 2024 11:35:24 GMT )
декабр 25, 2024 16:35 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳукумати икки эронликнинг ўлдирилиши юзасидан Франциядан жавоб талаб қилди
    Эрон ҳукумати икки эронликнинг ўлдирилиши юзасидан Франциядан жавоб талаб қилди

Эрон Ислом Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича бош бошқармаси Францияда икки нафар Эрон фуқаросини ўлдирилганига билдирган муносабатида, Франция ҳукуматидан жавоб беришни талаб қилди.

Эроннинг Инсон ҳуқуқлари штаб-квартираси баёнотида Франциядаги ирқчилик ҳаракатларидан нафаратланганини билдириб, Францияда икки нафар эронликнинг ўлдирилиши Париж ҳукумати икки Эрон фуқарсоининг ўлими учун жавогар бўлиши ва буни жамоатчилик фикрига тушунтириши керак деб эълон қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Франция ҳукумати ушбу иш бўйича батафсил ҳужжатлар ва далилларини тақдим этиши ва ҳужумининг мақсадини аниқ тушунтириши керак. Акс ҳолда, бундай ҳодисалар ушбу мамлакатда чет эл фуқароларининг хавфсизлиги ва Франция суд ва хавфсизлик тизимнинг фаолияти ҳақида жиддий саволлар туғдириши мумкин деб келтирилган баёнотда.

Яқинда Франциянинг Донкарк шаҳрида ирқичлик ниятида гумон қилинган қуролли ҳужум чоғида икки нафар Эрон фуқароси француз ҳужумчиси томонидан отиб ўлдирилганди. Қурбонлар ўртасидаги мунсосабатлар ноаниқлиги сабабли,  ушбу ҳужумда ирқчилик ёки ҳатто террорчилик мотивлар бўлиши мумкинлиги ҳақида тахминлар пайдо бўлди.

Франция расмийлари Эроон фуқаролаини ўлдирилиши жиноий ва ёки режалаширилган террорчилик ҳаракат эканлигини эълон қилмаган бўлса-да, аммо бу қуролли ҳужумнинг далиллари  ва оқибатлари хориж фуқароларига қарши душманона ҳаракатларниг яққол далилидир.

Гарчи француз ҳукумати бу мамлакатни демократия, сўз эркинлиги ва иммиграция бешигига айлантиришга ҳаракат қилишга уринаётгандек кўрсатса-да, аммо амалда кўп инсонлар жумладан  қораланлилар ва осёлик бўлганларга нисбатан қабул қилиб бўлмайдиган муносабатлар ва ирқчилик  кўпайиб кетган.