Қандай қилиб шаҳид Қосим Сулаймоний тарихни ўзгартирди? Эрон аскари халқаро генералга айланди
-
Қандай қилиб шаҳид Қосим Сулаймоний тарихни ўзгартирди? Эрон аскари халқаро генералга айланди
Шаҳид генерал Қосим Сулаймоний, Эрон аскари, халқаро генерал, у қандадй қилиб тарих йўналишини ўзгартирди?
ИРНАга таяниб Саҳоб сайтининг хабар қилишича, Халқаро муносабатлар тарихида " тарихни рақамлаш ва ўзгартириш" нинг ўзига хос хусусияти кам одамга насиб этган. Қаршилик ўқи ҳам эронлик шаҳид генерал Сулаймонийнинг халқаро муносабатлар тарихидаги меросидир.
АҚШнинг олий мартабали ҳарибй зобити- генерал Уэсли Кларк ўзининг фош этуччи сўзларида деди: биринчи давлат Ироқ кейин Сурия, Ливан, Ливия, Сомали, Судан ва ниҳоят Эрондир. Мен бу ҳужжат махфийми деб сўрадим".
Эронлик генерал, минтақадаги тартиб ва тизим меъмори
Шаҳид генерал Қосим Сулаймонийнинг Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс кучлари қўмондони этиб тайинланиши Совуқ урушдан кейинги дастлабки йилларга тўғри келди. Совет Иттифоқи парчалангач халқаро тизим бир қутбли бўлиб, АҚШ гегемон сифатида майдонга кирди. Айнан шундай муҳитда АҚШнинг ўша вақтдаги президенти Жорж Герберт Уокер Буш " янги дунё тартиби" ни яратиш ҳақида гапирган эди. АҚШнинг Форс Кўрфазидаги биринчи урушидаги яширин ҳарбий ғалабаси ва " Чўл бўрони" амалиёти онги ва эътиқодида АҚШнинг гўё енгилмас қиёфасини яратди.
Ана шу 2 тақдирли 10 йилликда генерал шаҳид Қосим Сулаймоний қаршилик тармоғини ўрнатиш орқали нафақат минтақада АҚШ гегемониясининг " антитезисини" ярата олди, балки Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ" тақдирини абадий ўзгартирган тизимни ҳам яратди.
Шаҳид генерал Қосим Сулаймоний замонавий халқаро муносабатлар тарихида биринчи марта " квази давлат" гуруҳлардан иборат қаршилик ўқидан куч қутбини яратишга муваффақ бўлди. Қолаверса. Эрон миллий манфаатларини қаршилик оқими билан боғлаш ва реал сиёсатни ўзлик ва умумий идеал масаласи билан бираштириш генерал Сулаймонийга халқаро муносабтларни ўрганида тарихий жиҳатдан ажралиб турадиган ўзига хос хусусиятидир.
Қудс кучларининг қўмондонлиги
Ғарбий Осиёда сионистикк режим ва шаҳид Сулаймоний номи доим тарихий йўналишда ҳаракат қилган. Генерал шаҳид томрнидан ташкил этилганидан бери қаршилик ўқи Фаластин ва бу тақдирли жанг олдидаги тарихий бурчларини бажарди.

Сионистик режимнинг мағлубиятининг бошланиши
Ливан Ҳизбуллоҳининг сионистик режим армиясига қарши ғалабалари 2000 -йилда, яъни генерал шаҳид Қосим Сулаймоний Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс кучлари қўмондонлигида бўлганининг даслабки 2 йилида бошланди.
2006 йилги 33 кунлик уруш АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги ишғолнинг кўмагида сионистик режим минтақани ўзгартириш ва қаршиликни йўқ қилишга тайёр шароитларни кўрган муҳитда бошланди.
Шаҳидлар Қосим Сулаймоний ва Сайид Ҳасан Насруллоҳ Қаршилик кўрсатиш амалиётлари хонасида 1948-йилдан бери Исроил режимига биринчи расмий ҳарбий мағлубиятини етказишди.
7 фронтда қамал
1948 йилдан бери биринчи марта сионистик режим эронликлар томонидан ишлаб чиқилган 7 та жанговар фронтга дуч келди, яъни Ливан, Сурия, Ироқ, Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи, Ғазза ва Ямандаги ҳувсийлар. Бу ҳақда сионистик режимнинг собиқ бош вазири Итсак Раббининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчичи полковник Жак Нерия маълум қилди.
Шаҳид генерал Сулаймоний ва Ғазо бўлгаси географияси
Шаҳид Қосим Сулаймоний Ҳизбуллоҳ қўмондони Имод Муғния шаҳидлигининг 10 йиллиги муносабати билан деганди: Ғазо сектори ва Ливан ҳудудлари Исроил режими учун " доимий кескинлик нуқтаси" га айланди ва қаршилик фронти кенгаяди .
Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси Қудс кучлари ва Фаластин қаршиликларининг -ҲАМОС, Фаластин исломий жиҳод ва Фаластиини озод қилиш халқ жабҳаси барча гуруҳлари ўртасида мувофиқлаштириш ва улар ўртасида алоқалар стратегясини яратиш, шаҳид генерал Қосим Сулаймоний томонидан қилинган ҳаракат эди.
Сурияда ИШИД террорчи гуруҳнинг мағлубияти
АҚШ президент Доналд Трамп 2016-йилги президентлик сайловлари компанияси чоғида ИШИД террорчи гуруҳига АҚШ томонидан асос солингани ва Барак Абама маъмурияти томонидан айтилган бу баёноти катта минтақавий тузум ва дизайнни очиб берди ва бу лойиҳада ИШИД террорчи гуруҳ Исроилнинг душман мамлакатларини бўлиниш воситаси сифатида ҳам кўрсатилди.
3 йил ичида Ироқ ва Суриядаги бу катта лойиҳа шаҳид генарал Сулаймоний ва унинг аскарлари томонидан мағлубиятга учради.
Исроил режими билан чегарадош
Сионинстик режимнинг Эдиот Аҳаронот гахетаси 5 йил олдинги хабарида бу режим жосуслик ташкилоти Моссадиннг собиқ етакчиси Ёсси Коэнниг сўзларини келтирди У деганди: Исроилдан 1500 километр узоқликда жойлашгани Эрон Исроил билан ҳақиқий чегара яратишга муваффақ бўлди. Ҳолбуки, Исроилнинг Эрон билан чегараси йўқ.