Эронлик X тармоғи фойдаланувчилари Ғазо сектори сулҳига муносабат билдирдилар
-
Эронлик X тармоғи фойдаланувчилари Ғазо сектори сулҳига муносабат билдирдилар
X ижтимоий тармоғининг эронлик фойдаланувчилари Ғазо секторида ўт очишни тўхатиш ҳақидаги эълон ортидан ўз муносабатини билдирдилар.
2025-йил 15-январ, чоршанба куни Қатар мамлакати Фаластин ва Исроил томонлари ўртасида Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатлар муваффақият қозонганини эълон қилди. 15 ойдан ортиқ давом этган уруш ва сионистик режим кучлари томонидан 46000 дан ортиқ тинч аҳолининг ўлдирилишига барҳам бериш учун келишувнинг амалга оширилиши 19 январ бошланади. Мазкур янгиликларнинг эълон қилиниши турли мамлакатрда қувонч тўлқинига сабаб бўлди. Порс тудей сайти Х ижтимоий тармоғининг айрим эронлик фойдаланувчиларининг реакциясига сабаб бўлди.
Golijanam исмли яна бир фойдаланувчи Ғазо сектори аҳолисининг қувончи акс этган видеони жойлаштириб: ўт очишни тўхтатишини эшитиб, уйлар томон ошиқаётган ҳамда Яманга қаршилик кўрсатганлиги ва Ғазони қўллаб- қувватлагани учун хурсандчилик билан миннатдорчилик билдираётган одамларнинг юзларида ғалаба бахтидан бошқа нарсани кўрмаяпсиз деб ёзди.
X тармоғининг бошқа фойдаланувчиси Фотима Бону ҳам Ғазо халқининг ғалабасини таъкидлар экан, Нетаняҳунинг иккита муваффақиятизлигини айтинг: биринчиси ҲАМОСнинг омон қолиши, иккинчиси Ғазодаги оташкесимдир деб ёзди.
Маҳбуба Содот ҳам шундай ёзди: ҲАМОС йўқ қилинмади. Ғазо тиз чўкмади. Ҳарбий амалиётлар натижасида бирорта маҳбус озод этилмади. Сионистик режимниннг ҲАМОСнинг оташкесимдаги шартларига рози бўлиши билан бу режимнинг сохта манманлиги ва қудрати Ғазо қумларида абадий кўмилди.