Исроил режими ОАВларида Эроннинг мудофаа ютуқлари тақдимоти кенг муҳокама қилинди
(last modified Mon, 03 Feb 2025 10:50:42 GMT )
феврал 03, 2025 15:50 Asia/Tashkent
  • Исроил режими ОАВларида Эроннинг мудофаа ютуқлари тақдимоти кенг муҳокама қилинди
    Исроил режими ОАВларида Эроннинг мудофаа ютуқлари тақдимоти кенг муҳокама қилинди

Фажр ўн кунлиги муносабати билан эълон қилинган Эроннинг мудофаа ютуқларининг бир жиҳати сиоинстик режимда кенг ўз аксини топди ва сионистларнинг қўрқувига олиб келди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  “Israel Hum” газетаси ўз ҳисоболида Эрон Ислом республикасида мудофаа саноати ва турли ҳарбий жиҳозлар, жумладан учувчисиз учоқлар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва баллистик ракеталар ишлаб чиқарилишига сезиларли ютуқларга эришганини эътироф этиб, " Эътимод" ракетаси максимал масофоаси 1700 километрни нишонга олиб Исроилга етиши мумкин деб ёзди.

Мазкур газета шунингдек, Эрон ядро каллагини олиб юришга қодир ва 3000 километр масофага уча оладиган ракеталарни яратмоқда деган иддаоларни такрорлаб, ўз мақоласининг бошқа қисмида ушбу ускунадан сунъий йўлдошларни учириш учун фойдаланиш мумкинлигини тан олди.

Сионистик режимнинг “Ma’ariv” газетаси ҳам Эроннинг 1700 километр масофага уча оладиган янги ракетасининг намойиши ҳақида мақола чоп этди. Аммо ўз мақрласининг ҳужжати сифатида Ислом Инқилоби қўриқчилар корпусининг янги ракета шаҳарчасининг очилиини танлади ва  Эроннинг " Эътимод" ракетасининг 1700 километр масофага уча олиши ва Исроилгача етшиши мумкинлигини муҳокама қилди.

Сионистик режим ОАВлари Эрон Ислом республикасининг мудофаа дастурлари ҳақида жамоатчилик фикрини чалғитишга уринган бўлса-да, аммо улар Эрон президенти Масъуд Пизишкиён ва Ислом Инқилоби соқчилар корпуси  бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломийнинг мудофаа ютуқларини ошкор этилиш ва тақдимотидан мақсад душманларнга огоҳлантирувчи хабар юбориш эканлигнини таъкидлаган нутқларини нашр этишга  ҳам мажбур бўлишди.