Эроннинг сўнгги 10 ойдаги ташқи савдо ҳажми 158 миллион тоннадан ошди
(last modified Wed, 05 Feb 2025 13:07:44 GMT )
феврал 05, 2025 18:07 Asia/Tashkent
  • Эроннинг сўнгги 10 ойдаги ташқи савдо ҳажми 158 миллион тоннадан ошди
    Эроннинг сўнгги 10 ойдаги ташқи савдо ҳажми 158 миллион тоннадан ошди

Эрон Марказий банки бу давлатнинг сўнгги 10 ойдаги ташқи савдо ҳажми 158 миллион тоннадан ортиқ эканини хабар қилди.

Эрон Ислом республикаси Марказий Банкининг жамоатчилик билан алоқалари бугун /сешанба/ ўз ҳисоботида, Эроннинг сўнгги 10 ойдаги ташқи савдо ҳажми 158 миллион 180 минг тоннани ташкил этди деб маълум қилди. Порс тудей сайтининг ИРНА ахборот агентлигига таяниб,  хабар қилишича,  Эрон Марказий банкининг жамоатчилик билан алоқалари шунингдек сўнгги 10 ой ичида Эрон ташқи савдо ҳажмининг 127 миллион 396 минг тоннаси экспортга йўналтирган бўлиб ўтган йилнинг шу даврига нисбатан оғирлик жиҳатидан 12 фоизга ошган.

Шу доирада, Эрон божхона ҳисоботида Хитой, Ироқ, БАА ва Туркия сўнгги 10 ойда Эроннинг нефт бўлмаган экспортининг асосий йўналишлари бўлди, деб таъкидлади.