Бугун Эронда фарвардин ойининг 13 куни -"Табиат куни"дир
(last modified Wed, 02 Apr 2025 11:26:43 GMT )
апрел 02, 2025 16:26 Asia/Tashkent
  • Бугун Эронда фарвардин ойининг 13 куни -\
    Бугун Эронда фарвардин ойининг 13 куни -\"Табиат куни\"дир

Бугун фарвардин ойининг 13 куни/2 апрел/ Эрон тақвимида табиат куни номини олган ва Наврўзий байрамнинг охирги кунидир.

Наврўз ё ўзи Янги кун-йил/удумларининг охирги куни бўлган  ушбу маросим  Эронда " Сиздаҳбадар" номи билан аталади.  Мазкур маросим узоқ тарихга эга бўлиб, Эронда яшовчи халқлар ўртасида оммавий тус олган. Эрон   халқи    ушбу кунда шаҳар   ва  қишлоқлардан   дашт-саҳро  қўйнига чиқиб,  ўзларининг  табиатга   нисбатан   меҳр-муҳаббатларини   намойиш  этишади ва руҳларини  кудуратлардан    поклашади.

Сиздаҳбадар куни

 

Табиат куни дўстлик  ва табиат  билан унс олиш  байрамидир.    Бу  муборак  кунни   очиқ ҳавода  боғ-роғларда   ўтказиш   , таъкидлаб ўтганимиздек, эронликларнинг    қадимий  анъаналаридан     ҳисобланади.    Улар  сафар   халталарига  писта-бодом,  турли   хил  қуруқ  мевалар   ва анвойи    егуликлар  солиб  саноатлашган    шаҳарларнинг    шовқин-суронли   муҳитини  тарк  айлаб,     гўзал  табиат қўйнидан    паноҳ исташади.

Сиздаҳ бадар Эронда ривожланган байрамлардан ҳисобланади ва қадимий таърихга эгадир.  Халқ маданияти ва антрапология қонунларига асосланиб халқ ўртасида бир эътиқоднинг кенг кўламда кенгайиши ва  бир удумни ўтказишнинг турлича ва хилмахил бўлиши унинг қадимий бўлишининг нишонаси саналади. Бу удум ҳам Эрон жамияти ўртасида ҳам кенг ривожланган ва халқ томонидан қизғин кўтиб олинади. 

Сиздаҳбадар

 

973 - 1093 йилларда яшаган эронлик олим Ал-Беруний ӯлкашунослик илми яратилишидан бир неча асрлар илгари бу соҳага илмий равишда ёндашган биринчи олимлардан эди.У ўн уч рақами ҳақида ижобий фикрга эга ва уни хайрли деб билади. "Ал-Бақия" китобида қадимий эронликлар ҳақида сўз юритганда Эрон йилининг кунларига ишора қилади ва 13-фарвардин куни ҳақида ёзади: "Қадимги эронликлар ойнинг ҳар бир кунини махсус номлар билан атар, ҳар ойнинг ўн учинчи кунини "Тир Руз "деб номлашган.  "Тир " -- азиз бир фариштанинг исми ҳамда буюк, ёрқин ва муборак юлдузнинг номи".

Сиздаҳбадар

 

Шунинг учун ҳар ойнинг ўн учинчи кунини англатувчи "Тир Руз" эронликлар учун муборак кун ҳисобланган. Бундан ташқари, эронликлар миллий афсоналарининг яна бир ривоятида келтирилишича,  тир ойининг "Тир Руз" куни Эрон ва унга қўшни   бўлган Турон чегараси  Ораш отган ӯқ билан аниқланади. Шундай қилиб, ўн уч рақами Эрон маданиятида бахтли кунни эслатади.

Табиат куни ёки Сиздаҳбадар