Нега Эрон АҚШ билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормайди?
(last modified Tue, 08 Apr 2025 12:06:49 GMT )
апрел 08, 2025 17:06 Asia/Tashkent
  • Нега Эрон АҚШ билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормайди?
    Нега Эрон АҚШ билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормайди?

Яқинда Эрон АҚШ президенти Доналд Трампдан музокара столига ўтиришнинг янги шартларини ўз ичига олган мактуб олди.

Сўнгги кунларда Теҳрон ва Вашингтон ҳукуматлари ўртасидаги ёзишмаларни муҳокама қилиш глобал сиёсий ва ОАВнинг долзарб мавзулардан бири бўлиб  қолмоқда. Бу мактубда Доналд Трамп музокаралар столига ўтиришнинг янги шаротиларини эълон қилди. Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчига кўра, Теҳрон сиёсати максимал босим шароитида тўғридан -тўғри музокараларга қарши туришга асосланган. Порс тудей сайти мақоласида келтирилишча, Эроннинг ҳозирги шароитида АҚШ билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормаслиги сабаблари муҳокама қилинади.

Ишончсизлик 

АҚШнинг Эронга интервенсиялари тарихи/масалан 1953 йилги давлат тўнтариши ва Паҳлавий режимини қўллаб-қувватлаши/ ҳамда 1979 йил инқилобидан кейинги душманлик ҳаракатлари Эронда АҚШга нисбатан тизимли ишончсизликнинг шаклланишига сабаб бўлди. Эрон нуқтаи назаридан АҚШ доимо Эронда " режим ўзариши" га интилган. Бу муносабат Доналд Трамп каби АҚШ расмийларининг баёнотларидан кейин кучаяди.

АҚШнинг максимал босим стратегияси 

Доналд Трамп давридаги АҚШ сиёсати ва маълум даражада Жо Байденнинг сиёсати Эронни АҚШ талабларини қабул қилишга мажбурлаш учун кенг тарқалган иқтисодий санкцияларга асосланган эди. Эрон бу ёндашувни " безорилик" сифатида ҳисоблайди ва босим остида музокара бир томонлама ён беришдан бошқа ҳеч нарсага олиб келмайди деган фикрда. Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф  ҳам Трампнинг мактубида санкцияларнинг бекор қилинишга оид жиддий ўзгариш йўқлигини таъкидлаб,АҚШнинг ҳатти-ҳаракати безориликдир деб атади.

/JCPOA/Комплекс ҳаракатлар режаси/ тажрибаси

Доналд Трампнинг Комплекс ҳаракатлар режасидан чиқиши Эронни АҚШ билан билвосита музокаралар олиб боришга урнаётган яна бир сабабдир. Чунки Эрон, БМТ Хавфсизлик кенгашининг 5 ваколати ва Германиянинг дипломатик саъй -ҳаракатлари натижаси бўлган ва  БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231-резолюцияси билан тасдиқланган келишув Трамп томонидан бузилди.

Теҳрон унверситетининг Америкашунослик профессори Фуод Изадий ҳам қуйидагича фикр билдиради: Эрон АҚШ билан музокаралар олиб боришда муваффақиятли тажрибага эга  эмас ва Комплекс ҳаракатлар режаси шаклидаги бу музокара икки йил давом этди ва келишувга эришилди. Аммо якунда АҚШнинг собиқ  президенти Барак Абама  маъмурияти ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармади, кейин Доналд Трамп келиб келишувдан чиқди. Аммо якунда АҚШнинг собиқ президенти Барак Абама  маъмурияти ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармади ва кейин Трамп келиб келишувдан чиқди.

Эрон террорихмга қрашкрш бўйшича қўмондонинг ўлдирилиши 

Эроннинг терроризмга қарши кураш бўйича қўмондони генерал Ҳож Қосим Сулаймонийниг Трамп буйруғи билан террор этилгани ва Эронга ҳарибй ҳужум таҳдиди Эронни АҚШ билан билвосита музокараларни олиб боришига мойил қиладиган сабаблардандир.