Эрон зирҳга қарши ракета технологияси чўққисида
(last modified Wed, 16 Apr 2025 12:38:49 GMT )
апрел 16, 2025 17:38 Asia/Tashkent
  • Эрон зирҳга қарши ракета технологияси чўққисида
    Эрон зирҳга қарши ракета технологияси чўққисида

Порс тудей сайтининг ушбу мақоласида Эроннинг танкга қарши ракеталари ҳақида:

Алмос ракетаси : илғор қуролнинг туғилиши 

Алмос ракетаси биринчи марта 2020 йилда тақдим этилган бўлиб, Абобил-3 дронидан учирилган. Қайтиб олинадиган қанотлари, термал кўриш мосламаси ва  Spike ракетасига ўхашашликлари билан ҳаводан учриладиган бу ракета зирҳли нишонлар, истеҳкомлар ва шахсий таркибга ҳужум қилишга қодир. Алмос турли платфомалардан, жумладан дронлар, вертолётлар, транспорт воситалари ва ҳато одамлар томонидан учирилиши мумкин ва тўтта  моделда тақдим этилган.

Алмос 1: унинг минимал ва максимал масофаси 200 метрдан 4 киломтергача, йўналтирувчи турли нуқтали ва мустаҳкамланишга қарши.

Алмас 2 : душман фронти ичидаги нишонларга мос келадиган 7 километр масофа. Кобра вертолётларидан учирилиши ҳам мумкин.

Алмос 3: 10 километр масофа, қулфлаш қобилияти, илғор кўрсатма.

Бадр: бу ракета Алмос оиласига жуда ўхшайди. Бу ракета 200 дан ва 2 километргача масофага уча олади. 600 миллиметр зирҳли пўлатни отиш ва унутиш қобилиятига ҳам эгадир.

Алмос 4 ва Энлус: келажак сари қадам

1403 ҳижрий-шамсий йил /2024 йил 21 мартидан 2025 йил 21 мартигача/ Эрон мудофаа вазирлиги ютуқлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу Алмас сериясидан янги ракетани кўрсатди. /эҳтимол Алмос 4/. Камида 20 километр масофага учадиган бу ракета кўриш масофасидан ташқаридаги нишонлар билан тўқнашувга имкон беради ва ўз ташувчисини душманнинг қисқа масофали мудофаа радиусидан узоқда сақлайди. Унинг аниқ спецификациялари ҳали эълон қилинмаган, аммо унинг дизайни шунга ўхшаш глобал моделланр  устунлигини кўрсатади.