Масъуд Пизишкиён Озарбойжон билан узилмас ришталар ҳақида гапирди: Эрон озарбойжонликларнинг иккинчи ватанидир
(last modified Mon, 28 Apr 2025 11:32:38 GMT )
апрел 28, 2025 16:32 Asia/Tashkent
  • Масъуд Пизишкиён Озарбойжон билан узилмас ришталар ҳақида гапирди: Эрон озарбойжонликларнинг иккинчи ватанидир
    Масъуд Пизишкиён Озарбойжон билан узилмас ришталар ҳақида гапирди: Эрон озарбойжонликларнинг иккинчи ватанидир

Эрон Ислом республикаси президенти Озарбойжон Республикасига расмий ташрифи олдидан мамлакат давлат телевидениясига берган инервюсида гапирди.

Порс тудей сайтиининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Масъуд Пизишкиён кеча Озарбойжон республикаси давлат телевидениясига берган инервюсида Эрон ва Озарбойжон республикаси халқлари ўртасидаги чуқур тарихий, маданий ва диний алоқаларни таъкидлар экан, Эрон мамлакати озарбойжонликларнинг иккинчи ватанидир ва биз Озарбойжонда ҳеч қачон бегонадек ҳис этмаймиз деб қўшимча қилди. Озарбойжон халқига бўлган муҳаббати ва меҳрини изҳор қилган Пизишкиён иккитомонлама муносабатларни иқтисодий, маданий, илмий ва сиёсий соҳаларда мустаҳкамлашга қаратилган саъй ҳаракатларни эълон қилди.

Суҳбатда Эрон президенти Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев билан бўлажак учрашувига ҳам тўхтали, стратегик масалалар, жумладан, Зангезур йўлаги, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, Астара-Астара темир йўл каби транзит йўналишларини ривожлантириш кун тартибида деб таъкидлади. У шунингдек Эрон мамлакати Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасидаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлашини, шу билан бирга мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини маълум қилди.

Эрон президенти парламент, академик ва маданий ҳамкорлик муҳимлигини ҳам қайд этиб, биз Озарбойжон республикаси билан ҳар қандай ҳамкорликка тайёрмиз ва биргаликдаги фаолиятга ҳеқ қандай чекловлар йўқ деб изоҳлади. У шунингдек Эрон ва Озарбойжон республикасининг БРИКС ва ШҲТ каби халқаро форумларда ўзаро қўллаб-қувватланишини олқишлаб, буни минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги жиддий қадам, деб атади.

Суҳбат эса Масъуд Пизишкиённинг Боку шаҳрига сафари арафасида бўлиб ўтди ва таҳлилчиларниг фикрича икки қўшни давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва минтақада барқарорлик ўрнатишда бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин.