Эрон ракеталарнинг жанговар каллаги 2 тонналик бўлди
-
Эрон ракеталарнинг жанговар каллаги 2 тонналик бўлди
Шу пайтгача Эрон ракеталарининг жанговар каллакларининг максимал оғирлиги 1800 килограмм билан чегараланган бўлса, эндиликда 2 тонналик калакка эга ракетанинг муваффақиятли синовдан ўтказилиши билан Эрон Ислом республиккасининг мудофаа қудрати янада ошди.
Мудофаа соҳасида жуда яхши муваффаққиятларга эришдик ва тезкор кучлар қўли тўла. Бир ҳафта олдинги сўнгги муваффақиятларини 2 тонналик жанговар каллаклари ракета жуда муваффақиятли синовдан ўтказиш эди, деб таъкидлади, Эрон мудофаа вазири Амир Азиз Насирзода ҳукумат йиғилиши чоғида. Порс тудкей сайтининг хабар қилишича, албатта, шу пайтгача Эрон ракеталарнинг жанговар каллакларнинг максимал оғирлиги 1800 килограмм билан чегараланган бўлса, эндиликда бу ракетанинг муваффақиятли синовдан ўтказиши билан Эрон Ислом республикасининг мудофаа қудрати икки баробарга ошди.
Форс ахборот агентлигига кўра, 1402-йил Хурдод ойининг 4-чи куни мудофаа ва қурлли кучларини қўллаб-қувватлаш, вазири томрнидан Хуррамшаҳр -4/ /Хайбар/ баллистик ракетаси тақдим этилди. Бу ракета Хуррамшаҳр ракеталари оиласининг энг сўнгги илғор серияси бўлиб, якуний босқичда раҳбарликни талаб қилмайдиган аниқ нуқтали ракета тури ҳисобланади. Хуррамшаҳр -4 /Хайбар/ узоқ масофага учувчи ракета бўлиб. 2000 километрга яқин операция масофасига эга. Мазкур ракетанинг узунлиги 13 метр , диаметри 1.5 метр, оғирлиги эса 30 тоннани ташкил қилганди. Унинг жанговар каллакининг оғирлиги 1800 килограммдан ошади ва тезлиги атмосферада тахминан 8 Mach, атмосферадан ташқарида эса 16 Mach гача етади. Тахминан 4 метр узунликдаги ушбу ракетанинг жанговар каллаги бир тоннадан ортиқ портлвочи моддани ташишга қодир бўлган энг катта ва энг самарали жанговар каллакларда биридир. Хуррамшаҳр-4 ракета двигатели , гиперголик/ /ўз-ўзидан алангаланувчи/ ёқилғидан фойдаланадиган илғор Арванд типдаги ракета двигателидир. Юқори аниқлик қобилияти, радарлардан қочиш, траекторияларни тузатиш қобилияти ва электрон уруш тизимларининг ракета самардорлигига самарасизлиги ҳам Хуррамшаҳр-4 нинг ўзига хос хусусиятларидандир. Бундан ташқари. жанговар каллакнинг нишонга тегишининг юқори тезлиги душман мудофаа тизимларини жанговар калликни аниқлаш, ушлаб қолиш ва йўқ қилиш чораларни кўришга қодир эмас.