Эрон ҳукумати баёноти: Исроил режими уйқудан маҳрум бўлади/ Қасос яқин
(last modified Fri, 13 Jun 2025 07:28:05 GMT )
июн 13, 2025 12:28 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳукумати баёноти: Исроил режими уйқудан маҳрум бўлади/ Қасос яқин
    Эрон ҳукумати баёноти: Исроил режими уйқудан маҳрум бўлади/ Қасос яқин

Исроил режимининг азиз Эронимизга уюштирган теракти юзасидан ҳукумат берган баёнотида, Эрон Ислом Республикаси ҳукумати ноқонуний Исроилни шу дақиқадан пушаймон қилиш учун зарурий мудофаа, сиёсий ва ҳуқуқий чора-тадбирларни бошлаб юборди ва сионистларни ҳатто уйқудан маҳрум қилади.

Эрон Ислом Республикаси ҳукумати сионистик режимнинг сўнгги тажовузи ва жинояти оридан баёнот берди.

Бу сувни, осмонни. болаларни. генералларни. олимларни ва барча фуқароларни ҳимоя қилиш Эрон Ислом республикаси ҳукумати ва унинг қуролли кучларининг масъулияти ва бурчидир ва биз бундан заррача ҳам чекинмаймиз деб келтирилган баёнотда.

Бундай йиртқич тузумга фақат куч тили билан гаплашиш тўғри келади. Дунё энди Эронинг бойитиш ҳуқуқи, ядровий технология ва ракета қобилиятига бўлган талабини яхшироқ тушунади. Душман эса бизнинг ҳақлигимиз ва адолатимиз исботланишига сабаб бўлди ва ким босқинчи ва қайси режим минтақа хавфсизлигига таҳдид солаётгани албата исботланади. 

Эрон ҳукумати ноқонуний Ироил режимини шу дақиқадан пушаймон қилиш учун зарурий мудофаа. сиёсий ва ҳуқуқий чора-тадбирларни бошлаб юборди ва сионистларни уйқудан маҳрум қилади.  Биз ҳар бир шаҳидимиз учун қасос оламиз, ва Эрони миллий суверенитетини бузишни қасоскор Исроилнинг кечирилмас гуноҳига айлантирамиз.

Биз БМТ Хавфсизлик кенгашини халқаро тизимнинг қулашига қарши туришнинг қадр-қиммати ва мавжудлигини ҳимоя қилишга чақирамиз. Аммо биз бу муассасаларни кутмаймиз Инқилоб раҳбари  айтганларидек  Эрон Ислом Республикасининг қурллли кучлари бу режимни ўз ҳолига қўймайди.  Аллоҳ хохласа. Қасос яқин. Террорчи сиоинстларга томиридан ҳам яқинроқ.