Эрон Мудофаа вазирлиги: Эрон қуролли кучлари сионистик режимни қаттиқ жазо беришга тайёр
(last modified Fri, 13 Jun 2025 07:52:55 GMT )
июн 13, 2025 12:52 Asia/Tashkent
  • Эрон Мудофаа вазирлиги: Эрон қуролли кучлари сионистик режимни қаттиқ жазо беришга тайёр
    Эрон Мудофаа вазирлиги: Эрон қуролли кучлари сионистик режимни қаттиқ жазо беришга тайёр

Эрон Мудофаа ва Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш вазирлиги ўз баёнотида, Эрон Ислом республикаси Қуролли Кучларининг қудратли қўли Олий Бош қўмондоон /Инқилоб раҳбари/ буйруғи асосида ва халқнинг дастаки билан сионистик режимага қаттиқ жазо беришга ва сабоқ беришга тайёр.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, ушбу баёнотда қуйидагича келтирилган:  сохта ва жиноятчи сионистик режим бугун тонг саҳарда Эрон Ислом республикасининг муқаддас тупроғидаги  турар-жой шаҳарчасига қўрқоқларча ҳужум қилиб ошкора жиноят содир этиб, ўзининг ноинсоинй  юзини яна бир бор ошкор қилди.

Баёнотда келтирилишича: барча халқаро қонунларга зид бўлган бу ваҳший ҳаракатда бир гуруҳ бегуноҳ фуқаролар, жумладан. аёллар, ва болалар. бир қатор қуролли кучлар қўмондонлари ҳамда олимлар шаҳид бўлди ва бу гўдакларни ўлдирувчи режими ўзининг ёвуз табиатини ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ошкор этди.

Эрон Мудофаа вазирлиги буюк Эрон халқи ва шаҳидлар оилаларига ҳамдардлик билдириб. Эрон Ислом Республикаси Қуролли кучларининг қудратли қўли Олий қўмондон /Инқилоб раҳбари/буйруғи асосида  ва халқ қўллаб-қувватлаши билан оғир ва ибратли жазо беришга тайёр. Сионистик режим бу жиноятларнинг баҳоси ва  нархини чиш юракдан тўлайди., деб эълон қилди.

Эрон Қуролли кучлари Бош штабининг Алоқа маркази ҳам ўзининг биринчи рақамли эълонида ёвуз сионистик душманнинг барча халқаро меъёрларга зид бўлган бу очиқ-ойдин тажовузини қоралаб, Эрон Қурлолли Кучлар Олий Бош Қўмондони /олий қўмондон/ буйруғига асосланиб, Исломий Эроннинг муҳтарам, шаҳид тарбияловчи ва мард халқини ишонтириб айтамизки Эрон Ислом республикаси Қуроли  Кучларидаги аскарларининг, бу ҳужум сабабчилари, жиноятчилари ва уни  қўллаб-қувватловчиларига қарши ҳужуми ва жавоби эзувчи ҳалокатли ва даҳшатли бўлади, деб аниқлик киритди.