Эрон сионистик режим ҳужумларига қандай жавоб берди? /Қўшимча хабарлар
-
Эрон сионистик режим ҳужумларига қандай жавоб берди? /Қўшимча хабарлар
Эрон Ислом республикаси сиоинстик режимнинг Эроннинг ҳудудларига ҳужум қилишдаги тажовузкорлиги ва жиноятларига жавобан босиб олинган ҳудудлар томон юзлаб турли турдаги баллистик ракеталарни учирди ва бу ҳужумларнинг якуни ҳали эълон қилинмаган.
Кеча соат 22:00 дақиқа атрофида Эрон Ислом республикаси армияси босиб олинган ерлар томон юзлаб турли баллистик ракеталарни учириб, сионистик режимнинг шафқатсиз ҳужумига ҳал қилувчи жавоб сифатида " Ҳақиқий қаъда-23/ Ваъдаи Содий-3/ амалиётларини бошлади. Бу ҳужумга жавобан CNN телеканали, сионистик режим ҳарбийларига таяниб, барча Исроил Эроннинг узлуксиз ҳужуми ва "ўқ узиши остида" эканлигини маълум қилди.
* Эроннинг босиб олинган ҳудудларига ҳужумларнинг иккинчи тўлқини эса соат 23:00 атрофида бошланидв ва Исроил режими радио ва телевидения ташкилоти маълумотларига асосан Эрондан босиб олинган ҳудудлар томон 100 га яқин ракета учирилди. Эрон ракеталари Тел-авивга тўғридан-тўғри зарба берди. Иброний тилидаги ОАВ ҳам Тел-авивдаги уруш вазирлиги қароргоҳи Ал-Кирия яқинида аланга кўтариланини хабар қилишди.
* Сионистик режим ОАВлари Эроннинг босиб олинган ҳудудларига ракета ҳужумларининг уччинчи тўлқини ҳақида хабар берганида, соат 2:00 атрофида эди. Сионистик режим ОАВлари Эрон ракеталаридан бири Тел-авивдаги 50 қаватли бинога келиб тушгганини хабар қилди. Исроил режими манбаларининг хабар беришича, бу янги тўлқинда камида 150 та ракета учирилган.
* Эрталаб соат 5 да эса Эрон томонидан босиб олинган ҳудулага ракета ҳужумларининг тўрничи тўлқини бошланди. Иброний тилидаги ОАВ маълумотарига кўра. Эрон ракеталари Тел-авив,Қуддус, Ҳайфа ва Беерсабаъ. Баҳира ва Жалалияни нишонга лолган.
* Соат 6:20 дақиқат атрофида Исроил режими ОАВлари Эрон ракеета ҳужумларнинг 5-чи тўлқини бошангани ҳақида хабар бершди. Исроил режими матбуотига кўра, Эрон ракеталарининг бешинчи тўлқини Тиберия,.босиб олинган Голан теппаликлари ва Қуйи Жалиладаги нишонларга ҳам зарба берди.
Эрон ҳалигача "Ҳақиқий ваъда-3" ё ўзи "Ваъдаи содиқ -3" операцияси якунланганини эълон қилмаган. Шу нуқтаи назардан АҚШнинг Тел-авивдаги элчиси CNN телеканали билан суҳбатида деди: бу Исроилда оғир кеча бўлди ва биз Эроннинг Исролиг ракета зарбаларини давом этишига шоҳид бўлмоқдамиз.