Аҳоли турар -жойлари ва тинч аҳоли пунктлари сионистик режимнинг Эрондаги биринчи нишонидир
(last modified Sun, 15 Jun 2025 13:14:36 GMT )
июн 15, 2025 18:14 Asia/Tashkent
  • Аҳоли турар -жойлари ва тинч аҳоли пунктлари сионистик режимнинг Эрондаги биринчи нишонидир
    Аҳоли турар -жойлари ва тинч аҳоли пунктлари сионистик режимнинг Эрондаги биринчи нишонидир

Сиоинстик режими шанба оқшомида Эрондаги баъзи турар-жой ва тинч аҳоли пунктларини нишонга олди.

Ўтган 24 соат ичида сионистик режим Теҳрон ва Эроннинг турли шаҳарларида бир неча турар-жой биноларига ҳужум қилди, уларниг кўпчилигида Эрон Ислом Республикаи ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари жавоб қайтарди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, шанба оқшомида сионистик режимнинг Теҳронга уюштирган ҳужумида бир қанча турар-жойлар вайрон бўлиб, бир неча аёл ва болалар жароҳатланди. Нармак, Навбунёд, Замзам, Шаҳрон ва Шаҳри Рай ҳудудлари сионистик режим томонидан нишонга олинган минтақалардан эди.

Энг муҳим нишонларидан бири Теҳрон ғарбидаи Шаҳрон нефт омбори бўлди. Воқеа жойида катта ёнғин содир бўлди, бироқ қутқарувчилар ва тезкор кучлар тезда жавоб беришди. Бундан ташқари Бандар Аббос, Хуррамобод,Табриз, Машҳад, Шероз ва Исфаҳон каби шаҳарларда Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари фаоллаштирилди ва баъзи манбалар бу ҳудудларда номаълум қушларнинг йўқ қилингани ҳақида хабар берган.

Эрон расмийсига кўра, сионистик режимнинг  турар-жой ва тинч аҳоли пунктларига қилган ҳужумларининг шиддатлигига қарамасдан, вазият бутунлай назорат остида ёрдам ва хавфсизлик кучлари, воқеа жойида жойлаштирилди, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари кўплаб ҳаво ҳужумларини доимий равишда қайтаради.

Айтилишича, сиоинстик режимнинг жума куни кечқурун Теҳрондаги Шаҳид Чамрон турар-жой ҳудудига ҳужумида 14 қаватли бинонинг 60 нафар яшовчиси жумладан 20 нафар болалар шаҳид бўлди.\