Эроннинг босиб олинган ҳудудларга ҳужумларининг 20-чи тўлқини
(last modified Sun, 22 Jun 2025 10:55:31 GMT )
июн 22, 2025 15:55 Asia/Tashkent
  • Эроннинг босиб олинган ҳудудларга ҳужумларининг 20-чи тўлқини
    Эроннинг босиб олинган ҳудудларга ҳужумларининг 20-чи тўлқини

“Ҳақиқий ваъда 3" амалиётларининг давомида бир неча дақиқа олдин Эроннинг босиб олинган ҳудудларга ҳужумларининг янги тўлқини бошланди.

Сионистик режим матбуоти якшанба куни эрталаб, Эрон ракеталари босиб олинган ҳудудардаги турли минтақаларга зарба бергани ҳақида хабар берди.  Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  амалиётнинг ушбу босқичида ахборот манбалари Эрон ракеталари Тел-авив ва Ҳайфага тегиб, кенг тарқалган ёнғинларга сабаб бўлганини хабар қилмоқда.

Эрон ракеталари ҳам Тел-авивдаги олдиндан белгиланган нуқталарни нишонга олди. Эрон қуролли кучлари аввалроқ босиб олинган ҳудудларда хавфсиз бошпана бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирган эди. Эрон қуролли кучлари томонидан ракета ҳужумларининг янги тўлқини бошланганидан сўнг, босиб олинган ҳудудлар бўйлаб сигнал сиреналари янгради.

Янгиликлар манбаларининг хабар қилишича, босиб олинган ҳудудларга камида 40 та оғир ракета зарбаси берилган. Баъзи манбалар босиб олинган ҳудудга учувчисиз учоқлардан ҳужум қилингани ҳақида хабар беради. Исроил режими ОАВларига кўра, Эрон ракета ҳужумларида бир неча исроиллик яраланган, жумладан Тел-авида ҳам, улани баъзилари оғир аҳводда. Айн апйтда сиинсти крежим радиоси Эроннинг босиб олинган ҳудудларга ракета ҳужумларининг яни тўлқини Тел-авив ва Ҳайфада кенг кўламли вайронгарчиликларга сабаб бўлганини тан олди.

Сионистик режим Эрон ракета зарбалари тасвирларини чоп этишга қаттиқ цензура жоирй этган.