Эроннинг энг аниқ ракетаси қандай номланади?
-
Эроннинг энг аниқ ракетаси қандай номланади?
“Қосим Басир" Эрон мудофаа саноати соҳасида энг аниқ Эрн ракетаси ҳисобланади.
Эрон Ислом Республикаси Мудофаа ввзири генерал Азиз Насирзода бир неча кун аввал телевидения дастурида сионистик режимнинг Эронга қарши жорий этган уруши бошланганидан аввал "Қосим Басир" номли ракета намойиш этилганини эълон қилди. У деди: бу ракета Эроннинг энг аниқ ракетаси бўлиб, биз уни урушда ишлатмаганмиз.
Порс тудей сайтининг Ормон Шарқ нашрига таяниб хабар беришича, "Қосим Басир" ракетаси Эроннинг энг аниқ ракетаси ҳисобланади. Бу ракета 1200 километрдан ортиқ масофани босиб ўтиш имкониятига эга , илғор навигация ва термал тақсимлаш тизимлари билан жиҳозланган ва электрон урушга қарши туришга ҳам қодир. "Қосим Басир" ракетаси 1200 километрдан ортиқ учиш ва ажуда юқори аниқликда /бир метрдан кам хатолик билан/ ишлаб чиқилган. Ушбу ракета илғор термал /оптик/ тавсирлаш тизими билан жиҳозланган бўлиб, у жудм паст хато даражаси билан нишонни аниқ аниқлаш ва нишонга олиш имконини беради. Ракетанинг навигация тизимини лойиҳалашда Эрон Мудофаа вазирлигининг аэрокосмик мутахассислари GPS технлогиялардан фойдаланмаган, бу эса унинг электрон уруш чораларига чидамлилилини оширади. Бундан ташқари манёвр қобилиятини яхшилаш орқали ракета душман ҳаво ҳужумидан мудлфаа тизимларини ўта олади.
"Қосим Басир" электрон тиқилиб қолишнинг оғир шароитларида ҳам муваффақиятли синовдан ўтган ва электрон урушга қарши курашишда юқри имкониятларга эга. Ушбу ракетанинг яна бир муҳим хусусияти унинг асосий нишонни бир нечта иккинчи даражали нишонларидан ажратиб олиш қобилиятидир, бу унинг бошқарув тизимининг юқори аниқлиги ва ақл-идрокни намойиш этади. "Қосим Басир" ракетаси мураккаб мудофаа тизиларини четлатиш ва элекрон урушга қаршилик кўрсатиш қобилияти билан Эроннинг ақлли қуроллар соҳасида етакчи давлатлар даражасига яинлаша олганини кўрсатади.