Эрон Тел-авив тарафдорларини огоҳлантирди: фаластинликлар геноцидида қатнашманг
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i97752-Эрон_Тел_авив_тарафдорларини_огоҳлантирди_фаластинликлар_геноцидида_қатнашманг
Эрон ТИВ матбуо котиби БМТ тергов комияссияи ҳисоботи Исроил режимининг Ғазодаги жиноятлари " геноцид" эканлигига ҳеч қвндай шубҳа қолдирмайдиганига тўхталиб, геноцид режими тарафдорлари фаластинликлар геноқидида иштирок этишни ва шерикликни тўхтатиши керак , деб айтди.
(last modified 2025-09-20T06:58:51+00:00 )
сентябр 18, 2025 13:42 Asia/Tashkent
  • Эрон Тел-авив тарафдорларини огоҳлантирди: фаластинликлар геноцидида қатнашманг
    Эрон Тел-авив тарафдорларини огоҳлантирди: фаластинликлар геноцидида қатнашманг

Эрон ТИВ матбуо котиби БМТ тергов комияссияи ҳисоботи Исроил режимининг Ғазодаги жиноятлари " геноцид" эканлигига ҳеч қвндай шубҳа қолдирмайдиганига тўхталиб, геноцид режими тарафдорлари фаластинликлар геноқидида иштирок этишни ва шерикликни тўхтатиши керак , деб айтди.

Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби Исмоил Бақоий Ҳамония  “X” ижтимоий тармоғи орқали тарқатган хабарида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашининг тергов комиссияининг сўнгги ҳисоботига ҳам ишора қилиб, сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги жиноятларини " геноцид эканлигини эслатар экан, шу йилнинг 1 сентябр куни Бртаниянинг ўша пайтдаги ТИВ раҳбари Девид Лемми бу мамлакат парламентининг Халқаро тараққиёт қўмитаси раисига йўллаган мактубида Исроил геноцид қилмаганини иддао қилганди, деб ёзди.

Порс тудей сайтига кўра, Эрон ТИВ матбуот котиби шунингек  бу мактубда геноцид тўғрисидаги конвенсияга кўра геноцид жинояти фақат миллий этник, ирқий ёки диний гуруҳни тўлиқ ёки қисман йўқ қилиши учун ўзига хос мақсад мавжуд бўлганда содир этилади ва ҳукумат Исроил бундай ният билан ҳаракат қилмоқда деган хулосага келмаган деб келтирилганини қўшимча қилди.

Эндиликда, таниқли ҳуқуқшунос Наив Пилав бошчилигидаги БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг босиб олинган Фаластинда содир этилган жиноятларини тергов қилиш бўйича мустақил комиссия Ғазо бўлгасида содир бўлаётган жиноятлар ва ваҳшийликларнинг моҳиятига ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди. Комиссия 72 саҳифалик факт ва рақамларни ҳуқуқий таҳлил қилиб, Исроил режими Ғазода геноцид содир этаётгани аниқланди. деб қўшимча қилди, Бақоий.

Эрон ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида комиссия Исроил режими ва хавфсизлик кучлари Ғазо секторидаги фаластинликларни тўлиқ ёки қисман йўқ қилиш мақсадида геноцид қилиш ниятига эга бўлган ва шундай қилишда давом этмоқда деган натижа чиқаради, деб маълум қилди. 

Эрон ТИВ матбуот коиби шунингдек геноцид ирми режимини тарафдорлари ва оқловчилари ўзларининг ҳуқуқий ва маънавий  масъулиятларини ўз зиммаларига олишлари ҳамда фаластинликлар геноцидида иширок этиш ва шериклиник бас қилишлари керак деб аниқлик киритди.