Эроннинг БМтдаги элчиси: Эрон Европа тройкасининг ноқонуний ҳаракатларини рад этади ва қоралайди
-
Эроннинг БМтдаги элчиси: Эрон Европа тройкасининг ноқонуний ҳаракатларини рад этади ва қоралайди
Эроннинг БМТдаги доимий вакилига кўра, Эрон ядро дастури на бомбалар билан йўқ қилинади, на санкциялар билан тўхтатилади ва на ўзининг тинч йўлидан қайтади, деб таъкидлади.
Эрон Ислом Республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саъид Ирвоний кеча Европа учлигининг БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эронга қарши бекор қилинган резолюцияларини тиклаш бўйича бузғунчи ҳаракатларига жавобан, мазкур ҳаракат, Комплекс ҳаракатлар режаси низоларини ҳал қилиш механизмини четлаб ўтади, қонуний асосга эга эмас ва ўз кучини йўқотади деб изоҳлади.
Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саъид Ирвоний "Эроннинг ядро дастури ва бомба билан йўқ қилинмаслиги, на санкциялар билан тўхтатилмаслигини, на тинч йўлдан оғишмаслигини таъкидлаб, ўз мажбуирятларини бажара олмаганлар энди 2231-сонли резолюцияни сиистеъмол қилиб, автоматик равишда жазо чораларини қўллашлари мумкин эмас. Бу ҳаракат жараёнини сиёсий суиистеъмол қилишдир. Айнан АҚШ Комплекс ҳаракати режасидан чиқди. Айнан учлик ўз мажбуриятларини бажара олмади ва айнан Исроил режими АҚШ кўмагида Эроннинг ҳимояланган ядровий иншоотларига ҳужум қилди, деб маълум қилди.
Улянов: Европа Агентлик ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликка путур етказди
Россиянинг Венада жойлашган халқаро ташкилотлардаги доимий вакили ва элчиси Михаил Улянов жума куни кечқурун Европа давлатларининг Эроннинг тинч ядровий дастурига нисбатан ёндашувни танқид қилиб, Европанинг ҳаракатлари сиёсий жараён ва дипломатик саъй-ҳаракатларга, ҳамда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик даражасига путур етказди, денб таъкидлади.