Эрон: Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан ҳамкорлик йўли тўхтатилади
-
Эрон: Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан ҳамкорлик йўли тўхтатилади
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши ўз баёнотида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан ҳамкорлик тўхтатилишига урғу берди.
Эрон Ислом республикаси Миллий хавфсизлик бўйича олий кенгаши, Европанинг 3 давлатнинг Эрон ядровий муаммоси бўйича ўйламаган ҳаракатлари билан Эрон Ислом республикаси ТИВ-нинг Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан ҳамкорлиги ва муаммони ҳал қилиш бўйича режалар тақдим этишига қарамай, агентлик билан ҳамкорлик йўли амлада тўхтатилади, деб маълум қилди. Олий кенгаш ушбу баёниясида Эрон ТИВга мамлакат миллий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Олий Хавфсизлик кенгаши қарорлари доирасида маслаҳатлашувларни давом эттириш миссияси берилганини таъкидлади.Эрон президенти Масъуд Пизишкиён раислигида ўтказилган Миллий хавфсизлик олий кенгашининг ушбу йиғилишида Эронни ҳозирги шароитдаги сиёсати минтақада тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун имкон қадар ҳамкорлик қилишдан иборат экани таъкидланди. Эрон Миллий Хавфсизлик Олий кенгашининг ушбу йиғилишида ҳарбий амалиётлар ва санкциялар соҳаларида кўтарилган баъзи давлатларнинг халқаро майдондаги ҳаракатлари ҳам таҳлил қилиниб, 3 Европа давлатларининг Эрон ядро муаммоси билан боғлиқ ўйлаб топилмаган ҳаракатлари муҳокама қилинди ва ўрганилди.
Яқинда Европа 3 лиги /Франция, Германия ва Британия/ ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан ўзаро ҳамкорликига Эрон, асосан, миллий манфаатларини сақлаш, халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилиш ва ядровий масалада кескинлик кучайишининг одини олишга асосланан бир қатор қонуний ва асосли талабларни илгари сурди. Эрон Агентлик билан ҳамкорлик учун янги шарт-шароитлар ва тинч ядровий иншоотларга яқинда сожир этилган тажовузкор ҳужумларга мос келадиган янги протокол тузмоқчи. Эрон Агентлик Ғарбнинг сисёсий киришдан қочиши ва фақат ўзининг техник ва ҳимоявий мажбуриятлар асосида ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлайди.