Эрон ТИВ раҳбари: Снапбак дастурини амалга ошириш МАГАТЭ билан келишувни бекор қилади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i97798-Эрон_ТИВ_раҳбари_Снапбак_дастурини_амалга_ошириш_МАГАТЭ_билан_келишувни_бекор_қилади
Эрон Ислом ТИВ раҳбари агар снапбак механизми татбиқ этилса, Эрон ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ўртасидаги ҳамкорлик келишуви ҳам бекор этилади ва Ислом Республикаси тегишли жавоб беради, деб огоҳлантирди.
(last modified 2025-09-24T12:22:22+00:00 )
сентябр 23, 2025 15:55 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Снапбак дастурини амалга ошириш МАГАТЭ билан келишувни бекор қилади
    Эрон ТИВ раҳбари: Снапбак дастурини амалга ошириш МАГАТЭ билан келишувни бекор қилади

Эрон Ислом ТИВ раҳбари агар снапбак механизми татбиқ этилса, Эрон ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ўртасидаги ҳамкорлик келишуви ҳам бекор этилади ва Ислом Республикаси тегишли жавоб беради, деб огоҳлантирди.

БМТ Бош Ассамблесининг 80-сессиясида қатнашиш учун Нью-йоркка борган Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқси кеча Эроннинг Бош Ассамблеясидаги иштирокининг аҳамиятига ҳам ишора қилиб БМТнинг 80 йиллиги ва сионистик режим ва АҚШ Эронга ҳужум қилганидан кейин Эроннинг илк бор  иштирок этишига тўғри келиши бу йилги саммитнинг икки муҳим хусусияти ҳисобланади, деб айтди.

У ўз сўзларда, БМТ Бош Ассамблеясида Эрон 12 кунлик муқаддас мудофаада эронликларнинг қаршилик кўрсатишининг қонунийлиги ва ядро дастурининг тинч мақсадини таъкидлашишини маълум қилди.

Сайид Аббос Ироқчи шунингдек, агар снапбак-тетик механизми БМТ Хавфсизлик Кенгашида амалга оширилса, Эроннинг МАГАТЭ билан ҳамкорлик шартномаси ҳам ўз кучини йўқотади ва муносабатлар яни шартларга киради. 3 Европа давлатининг дипломатик жараёнини олға силжишдаги ҳаракатлари "бузғунчи" ва Эрон бунга муносиб жавоб қайтарад, деб қайд этди.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Рафаэл Гросси ва Европа давлатлари ТИВ раҳбарлари билан бўлажак учрашувлар ҳақида ҳам гапириб, бу вақт якуний маслаҳатлашувлар учун имкониятдир, қарама-қарши томонлар ҳамкорлик йўли ёки Эрон билан қарама-қаршилик ўртасида қарр қкубул қилишлари керак, деб эълон қилди.

Ироқчи сўзлари давомида Эрон Ислом республикаси фақат ҳурмат ва эҳтиром тилини қабул қилишини ҳам таъкидлаб, Эрон дипломатияга интилаётганини ва Эрон миллатининг манфаатлари ва хавфсизлик ташвишлари қондирилса, тинч йўл билан ечим топишга тайёрлигини кўрсатади, деб баён этди.

Эрон ТИВ раҳбарига кўра, ҳозирги вазият АҚШнинг Комплекс ҳаракатлар режасидан чиқиши натижасидир ва Эрон миллатининг йўли аниқ бўлса-да, минтақа ва халқаро тузум манфаати дипломатик ечим топилишини талаб қилади ва Эрон бунга тўлиқ тайёр.