Сионистик режимнинг Эронга тажовузи шаҳидлари | биргаликда яшашнинг тўртинчи кунида шаҳидлик
-
Сионистик режимнинг Эронга тажовузи шаҳидлари | биргаликда яшашнинг тўртинчи кунида шаҳидлик
Уларнинг бир том остидаги романтик ҳаётлари бошланганига атиги 3 кун ўтди. Жорий йилнинг 20 июн куни никоҳ тўйини ўтказиб бахтнинг уйига кўчиб ўтиши керак бўлган эр-хотин. 12 кунлик уруш бошланиши билан улар ҳеч қандай махсус маросимсиз биргаликда ҳаётларини бошладилар.
Шаҳид Абулфазл Борутчининг 27 ёшли рафиқаси Ҳония Аҳрабий биргаликда ҳаётларининг бошланишини шундай тасвирлайди: 9 ойлик унаштириланидан сўнг биз тўй режаларимизни тузган эдик., зал, тўй либоси, костюм, поябзал, гулдаста, ҳаммаси тайёр эди. Аммо уруш ва тартибсизликлар бошланиши билан иккаламаиз ҳам уруш тугаганидан кейин кичик бир маросим ўтказишга белгиланган санада биз ҳеч қандай махсус маросимсиз уйга қайтамиз ва биргаликда ҳаётимизни бошлашга қарор қилдик, Бомбардимон кечаларида заррача умидсизликка тушмай, Худога ишонган ҳолда уйни бирга тайёрладик , лекин бирга ҳаётимиз 3 кундан ортиқ давом этмади. Абулфазл тўйимизнинг роппа -роса тўртинчи куни шаҳид бўлди.
Масъулиятли, меҳнатсевар ва хизматга иштиёқ билан тўла, у доимо ёрдам воситаси бўлишни хоҳларди. Бу масалани ифодалаб, эрининг вазиятига чидашдаги чексиз ҳамдардлигини таъкидлаб, Ҳония деди: гарчи у ўзи юзага келан вазияттлардан ва биргаликда ҳаётимиз бошланганидан хафа бўлса ҳам, аммо мени хавотир олма, Худо бюук ва ҳаммаси яхши бўлади деб ишонтирарди. Бир куни биз ватанни ҳимоя қилиш ҳақида гапираётган эдик у яна деди агар биз бормасак ватанни ким ҳимоя қилади
10 йилдан бери муаллимлик қилган Ҳония эрининг шаҳид бўлганини илоҳий совға сифатида хотиржам ва ишонч билан гапириб, дейди: ўша кечаси турмуш ўртоғимнинг хонадонига етиб келанимда, Абулфазлнинг шаҳид бўлганидан хабар топдим. Турмуш ўртоғим барча келин-куёвларнинг уйлари омон бўлсин деб кетиб қолди. Шаҳидлик ҳаётимизнинг қисмати ва тақдири эди.