Эроннинг 3 та филми 1 миллион долларлик Евроосиё мукофоти учун курашмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98206-Эроннинг_3_та_филми_1_миллион_долларлик_Евроосиё_мукофоти_учун_курашмоқда
Эроннинг Россиядаги элчихонаси маданият бўйича маслаҳатчиси Эрон Ислом Республикасининг 3 та филми "Олмос капалак" номли Евроосиё кино мукофотининг биринчи нашри котибиятига таништирилганини маълум қилди.
(last modified 2025-11-08T12:54:38+00:00 )
ноябр 07, 2025 17:21 Asia/Tashkent
  • Эроннинг 3 та филми 1 миллион долларлик Евроосиё мукофоти учун курашмоқда
    Эроннинг 3 та филми 1 миллион долларлик Евроосиё мукофоти учун курашмоқда

Эроннинг Россиядаги элчихонаси маданият бўйича маслаҳатчиси Эрон Ислом Республикасининг 3 та филми "Олмос капалак" номли Евроосиё кино мукофотининг биринчи нашри котибиятига таништирилганини маълум қилди.

Эроннинг Россиядаги элчихонаси маданият бўйича маслаҳатчиси Масъуд Аҳмадванд ,  Эрон кино ташкилоти эълонига биноан  ва миллий танлов қўмитасининг фикрига кўра, " Мени гўзал деб чақиринг", " Дарахт қучоғида" ва "Қизимнинг сочари" филмлари Эрон томонидан мукофот котибиятига тақдим этилганини эълон қилди.

Масъуд Аҳмадванд ўз сўзларида Евроосиё кино мукофотнинг расмий маросими 2025-йил 27-ноябр куни бўлиб ўтади ва унда 12 номинация бўйича ғолибар таништирилади, деб изоҳлади.

Биринчи Евроосиё кино мукофоти котибиятига кўра, ушбу мукофотдан кўзланган асосий мақсади кино санъатининг тижорий муваффақитяига интилишга эмас, балки юксак инсоний қадриятлар ҳақида гапириш, маданий меросни асраб-авайлаш умумий инсоний маъноларни очиб бера олишда бўлган асл миссиясини эслатишдир.

Мазкур мукофот миллий маданиятни эъзозлаш ва қадрлашга анъанавий қадрриятларга содиқлмикка ишонадиган дунёнинг барча мамлакатлари киноижодкорларига мўлжалланган. Ушбу кинематография тадбирининг расмий тақдирлаш маросимида Евроосиё Кинематография санъати аакадемиясининг асосчиси Никита Михалков ҳам иштирок этмоқда.

Евроосиё кино академияси ва мукофоти Россия Маданият вазирлиги, шунингдек мамлакат маданият жамғармаси томонидан ташкил этилган. 

Мукофот котибиянинг хабар қилишича, Эрон, Россия, Белорус, Венесэлла, Ветнам, Индонезия, Қозоғистон, Хитой, Куба, Покистон,Сенегал, Сербия, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Ўзбекистон ва Жанубий Африка ҳозиргача ушбу кинематография тадбирида ўз танланган филмларини тақдим этиш орқали иштирок этмоқда.