Ҳазрат Фотима Заҳро /саломуллоҳи алайҳо/ шаҳидлиги кунлари муносабати билан барчангизга тасаллият билдирамиз
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98378-Ҳазрат_Фотима_Заҳро_саломуллоҳи_алайҳо_шаҳидлиги_кунлари_муносабати_билан_барчангизга_тасаллият_билдирамиз
Бугун /душанба/ 2025-чи йил 24 ноябрь, ҳижрий-қамарий 1447 йил жимодиюлаввал ойининг 13 санаси, ислом пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг азиз қизлари ҳамда муъминлар амири ҳазрат Али /а/нинг умр йўлдоши Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳонинг шаҳид бўлган санасидир.
(last modified 2025-11-25T10:03:00+00:00 )
ноябр 23, 2025 20:13 Asia/Tashkent
  • Ҳазрат Фотима Заҳро /саломуллоҳи алайҳо/ шаҳидлиги кунлари муносабати билан барчангизга тасаллият билдирамиз
    Ҳазрат Фотима Заҳро /саломуллоҳи алайҳо/ шаҳидлиги кунлари муносабати билан барчангизга тасаллият билдирамиз

Бугун /душанба/ 2025-чи йил 24 ноябрь, ҳижрий-қамарий 1447 йил жимодиюлаввал ойининг 13 санаси, ислом пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг азиз қизлари ҳамда муъминлар амири ҳазрат Али /а/нинг умр йўлдоши Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳонинг шаҳид бўлган санасидир.

Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг фарзандлари Ҳазрат Фотимаи Заҳро /с/  беъсатининг 3 чи йили жимодиюссоний ойининг 20 чи кунида Маккаи мукаррама шаҳрида дунёга келгандилар. Ҳазрат Фотима /с/  аёл болалигидан ўз падари бузургворлари Ҳазрат Муҳаммад /с/ қарамоғи, ҳидоятлари ва тарбияти билан илоҳий маърифат билан танишдилар. У киши илоҳий манбасидан кўп баҳраманд бўлган Аллоҳнинг марҳаматли зотларидан эдилар.  Ҳазрат Фотима Заҳро саломулоҳи алайҳо умри давомида саховатлилик, фидоийлик, кечиримлилик, сабр-тоқат, қаноат, Аллоҳга ибодат қилиш ва қўл остидагиларга ёрдам беришни энг гўзал тарзда намоён этган ва ушбу буюк аёл бағрида Ҳазрат Имом Ҳасан /а/ ва Ҳазрат имом Ҳусейн /а/ каби буюк зотлар вояга етганлар.

Ҳазрат Фотимаи Заҳро 18 йил ҳаёти ҳамда уша вақтдаги золим ҳокимлариниг зулм истибдоди ҳамда падари бузургворларининг вафотидан кейин дучор бўлган  ранж ва қайғу натижасида /айрим ривоятларга кўра ҳижрий- қамарий 11 чи йил жимодиюлаввал ойининг 13 куни ва бошқа ривоятларга қараганда жимодиюссоний ойининг 3 санасида/ шаҳид бўлдилар.

Ушбу санада аҳли байт ва исмат таҳорат издошлари,  Эроннинг турли  минтақаларидаги масжидлар, ҳусейниялар айниқса  муқаддас машҳад шаҳридаги Ҳазрат Имом Ризо /а/  ҳарамлари ҳамда Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с/ нинг  ҳарамига бориб расули акрам /с/нинг суюкли қизлари Ҳазрат Фотимаи Заҳро /с/ шаҳодат топган кунида мотам тутиб азо маросимларини ўтказишади. 

Эрон телерадиокомпанияси ҳам ушбу қайғули фурсатларда барча муъмин-мусулмонларга тасаллият билдиради.