Қайси спорт турларнинг илдиздари Эронга тегишли?
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98508-Қайси_спорт_турларнинг_илдиздари_Эронга_тегишли
Минг йиллар давом этган цивилизацияга эга Эррон мамлакати нафақат санъат, архитектура ва фалсафа соҳаларида муҳим рол ўйнаган, балки баъзи анъанавий ва рақобатбардош спорт турларининг шаклланиши ва ривожланишига ҳам какта ҳисса қўшган.
(last modified 2025-12-17T04:41:06+00:00 )
декабр 17, 2025 09:34 Asia/Tashkent
  • Қайси спорт турларнинг илдиздари Эронга тегишли?
    Қайси спорт турларнинг илдиздари Эронга тегишли?

Минг йиллар давом этган цивилизацияга эга Эррон мамлакати нафақат санъат, архитектура ва фалсафа соҳаларида муҳим рол ўйнаган, балки баъзи анъанавий ва рақобатбардош спорт турларининг шаклланиши ва ривожланишига ҳам какта ҳисса қўшган.

Чавгон- Polo дунёдаги энг қадимги спорт турларидан бири бўлиб, унинг илдиздари қадимги Эронга бориб тақалади. Бу спорт тури Аҳамонийлар /милоддан аввалги 330-350 йиллар/ ва Сосонийлар -эрамиздан аввалги 224-651/ сулолалари даврида машҳур бўлиб, аскарлар учун ҳарбий тайёргарлик сифатида қўлланилган. Поло нафақат рақобатбардош ўйин, балки Эронда маҳорат, куч ва ҳамкорлик рамзи эди. Кейинчалик бу спорт Ҳиндистонга, сўнгра Европага кўчиб ўтди ва у ерда замонавийроқ шаклда бутун дунёда тарқалди.

* Эрондаги энг қадимий спорт турларидан яна бири сифатида Зўрхона  спорти ҳам узоқ тарихга эга бўлиб, Сосонийлар даври ва ундан олинги даврларга бориб тақалади. Бу спорт нафақат жисмоинй қобиилят балки одоб-ахлоқ ва ўз-ўзини такомиллаштиишга ёрдам беради. Бугунги кунда ушбу спорт тури ЮНЕСКОнинг маданий мероси сифатида рўйхатга олинган.

 Кураш - Эрондаги энг муҳим анъанавий спорт урлариан бири бўлиб, узоқ тарихга эга. Эронда бу спорт тури ҳар доим қаҳрамонлик,ҳурмат ва соғлом рақобат тушунчалар билан боғланган. Эрон бу машҳур спорт тури бўйича ҳамиша дунёнинг етакчи давлатлари қаторида бўлиб келган.

* Найза улоқтириш  - жанг майдонларида куч ва маҳорат кўрсатиш учун ишлатиладиган анъанавий Эрон спорт турли бугунги кунда ушбу спорт турли ўйинлар ва глобал мусобақалар шаклида ўйналади ва ҳанузгача ўз жозибасини сақлаб келмоқда.

*   Зу - бу Каббадига жуда ўхшаш анъанаий Эрон ўйин. Бу ўйин Эроннинг қишлоқ ва кўчманчи ҳудудларида энг машҳур бўлиб, болалар ва ўсмирлар учун рақобатбардош ва қизиқарли ўйин сифатида танилган.

От миниш-  гарчи дунёнинг барча қадимги халқлари от минишдан бўлса-да, тарихий ҳужжатарга кўра, эронликлар отлардан ҳарбий ва спорт мақсадларигда фойдаланишни биринчи бўлиб ривожлантиришган.

*Регби-  баъзи тарихий  матнларда эронликлар кейинчалик регби каби замонавий ўйинларни илҳомлантирган тўп ўйнларини ўйнашганлигини эслатиб ўтади. Бу ўйинлар одатда очиқ майдонларда ойналар ва улар тезлик , чаққонлик ва маҳоратнинг комбинацияси эди.

Чавгон, Эрон милилй спорти

Теҳронда чавгон бўйича "Баҳрон кубоги" мусобақаси ўтказилди (фотожамланма)