Ислом инқилоби раҳбари: сиз, эронликлар, ўз иродангиз ва матонатингизни намоён этдингиз
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98700-Ислом_инқилоби_раҳбари_сиз_эронликлар_ўз_иродангиз_ва_матонатингизни_намоён_этдингиз
Ислом инқилоби раҳбари Эрон халқига йўллаган телевизион мурожаатида шундай дедилар:«22-баҳманда ўз ирода ва матонатингизни намоён этиб, душманни ноумид қилинг».
(last modified 2026-02-11T04:50:51+00:00 )
феврал 10, 2026 09:08 Asia/Tashkent
  • Ислом инқилоби раҳбари: сиз, эронликлар, ўз иродангиз ва матонатингизни намоён этдингиз
    Ислом инқилоби раҳбари: сиз, эронликлар, ўз иродангиз ва матонатингизни намоён этдингиз

Ислом инқилоби раҳбари Эрон халқига йўллаган телевизион мурожаатида шундай дедилар:«22-баҳманда ўз ирода ва матонатингизни намоён этиб, душманни ноумид қилинг».

Олий Раҳбар девонининг ахборот портали хабар беришича, Ислом инқилоби раҳбари Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий душанба куни йўллаган телевизион мурожаатида 22 баҳманни Эрон халқининг қудрати ва иззат-шаъни намоён бўладиган кун, деб атадилар.

У зот халқнинг йўл-йўриқ намойишларидаги иштироки ва Ислом Республикасига садоқатини изҳор этиши душманнинг Эронга ва миллий манфаатларга нисбатан тажовузкор тамаъларидан чекинишига олиб келишини таъкидлаб, шундай дедилар:«22 баҳманда ўз ирода ва матонатингизни намоён этиб, душманни ноумид қилинг».

Ислом инқилоби раҳбарининг телевизион мурожаати матни қуйида келтирилади:

بسم الله الرّحمن الرّحیم

Ҳар йили 22 баҳман — Эрон миллатининг қудрати ва иззат-шаъни намоён бўладиган кундир. Алҳамдулиллаҳ, бу — руҳлантирувчи мақсадга эга, иродали, қатъиятли, қадр-қимматни англайдиган ҳамда ўз манфаат ва зарарларини яхши биладиган миллатдир. Илк бор 22 баҳман рўй берган кунда Эрон миллати улуғ ғалабага эришди: ўзини ва ўз мамлакатини бегона кучларнинг аралашувидан халос қилди. Ўша бегона кучлар бу йиллар давомида ҳамиша аввалги ҳолатни қайта тиклашни истаб келган.

Эрон миллати тик турибди. Бу матонатнинг энг ёрқин рамзи — 22 баҳмандир. Бу юриш дунёда ўхшаши йўқ ҳодисадир. Дунёда ҳеч қаерда йиллар давомида ҳар йили мустақиллик ва миллий байрам кунида бутун мамлакат бўйлаб шунчалик улкан оммавий қатнашув билан ўтадиган намойишни учратмаймиз. Бугун Эрон миллати кўчалардаги юришлар орқали ўзини намоён қилмоқда ва Исломий Эронга, Ислом Республикасига ҳамда бу миллат манфаатларига кўз тикаётганларни ортга чекинишга мажбур этмоқда.

Миллий қудрат ракета ва самолётларгагина боғлиқ эмас; у, энг аввало, миллатларнинг иродаси ва матонатига боғлиқ. Сизлар, алҳамдулиллаҳ, ўз матонатингизни ва иродангизни намоён этдингиз. Турли воқеаларда ҳам бундан кейин яна намоён этинг. Душманни ноумид қилинг. Душман ноумид бўлмагунча, бир миллат турли зиён ва озорларга дучор бўлади. Душманни ноумид қилиш лозим.

Душманнинг ноумид бўлиши — сизларнинг бирдамлигингиз, фикр ва иродангиз қудрати, руҳингиз ва душман васвасаларига қарши матонатингиз билан боғлиқ. Ана шу омиллар миллий қудратни шакллантиради. Иншоаллоҳ, ёшларимиз илм майдонида, амал майдонида, тақво ва ахлоқ майдонида, моддий ва маънавий тараққиёт майдонларида янада олдинга интилиб, фаол ҳаракат қилиб, мамлакат учун фахр-ифтихор яратадилар. 22 баҳман ана шунинг барчасининг рамзидир: одамлар кўчаларга чиқадилар, шиорлар айтадилар, ҳақиқатларни баён қиладилар, ўз бирдамлигини намоён этадилар ва Эрон Ислом Республикасига бўлган садоқатларини эълон қиладилар.

Иншоаллоҳ, бу йилги 22 баҳман ҳам ўтган йиллардаги барча 22 баҳманлар каби Эрон миллатининг улуғворлигини янада оширади, уни кўпайтириб, бошқа миллатлар, давлатлар ва қудратларни Эрон миллати олдида ҳурмат ва ихлос билан бош эгишга мажбур қилади. Иншоаллоҳ, шундай ҳам бўлади.

والسلام علیکم و رحمةالله و برکاته