Эрон армияси ва Қўриқчилар корпусининг ракета ва дрон амалиётлари
-
Эрон армияси ва Қўриқчилар корпусининг ракета ва дрон амалиётлари
Эрон Ислом Республикаси армияси чиқарган 8-чи баёниясида, душман -АҚШ ва сионистик режимнинг позтицияларига қарши дрон ва ракета орқали амалиётлар ўтказганини маълум қилди.
Мазкур хабарномага кўра, бугун эрта тонгда Эрон армияси денгиз кучлари қирғоқ -қирғоқ ракеталари билан душман кемачалари ва базаларини нишонга олди ва Эрон армияси ер, ҳаво ва денгиз кучларининг ҳарбий дронлари ҳам мамлакатнинг турли минтақаларидан ишғол этилган ерлардаги сионистик режим позициялари ва АҚШ кучлари базаларнига ҳужум қилди.
Эрон Ислом республикаси армияси мазкур баёниясида, душманга қарши мудофаа ва ҳужум амалиётлари куч -қудрат билан давом этмоқда, деб қўшимча қилди.
Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси умумий алоқалар идораси тарқатган баёнотида, “Содиқ ваъда-4” амалиётларининг 15 тўлқини “Ё Фотиматал Заҳро” рамзи билан АҚШ позицияларига қарши бшланганини эълон қилди.
“Содиқ ваъда-4” амалиётларининг 15-чи тўлқинида Эрон қўриқчилар корпусис Баҳрайндаги Шайх Исо базасини нишонга олди.