Али Лорижоний исломий давлатларга хитобан: ўз позицияларингизни аниқланг/ АҚШ сизга содиқ эмас
-
Али Лорижоний исломий давлатларга хитобан: ўз позицияларингизни аниқланг/ АҚШ сизга содиқ эмас
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши раиси 6 қисматдаги ўз мурожаатида ислом давлатларига хитобан деди: Рамазон уруши хусусида ўз позициянгизни аниқлаб кўрсатинг. Сиз мусулмон Эрн мамлакати томонида -ми, ёки АҚШ ва Исроил томонида ми?
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Лорижоний ўз баёнотида ислом мамлакатларига хитобан қуйидагича ёзди: Эрон яна бир бор музокаралар жараёнида АҚШ ва сионистик режимнинг маккор ва найранг тажовузкор ҳужумига учради. Уларнинг мақсади Эрони парчалатиш эди. Бу ваҳшиёна ҳужумларда Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари, тинч аҳолининг бир гуруҳи ва ҳарбий қўмондонлар шаҳид бўлдилар. Бироқ АҚШ ва сионистик режим эронликларни миллий ва исломий қаршиилкларига дуч келишди.
Баёнот давомида шундай келган: барчангизга маълум ки саноқли пайтларда яъни айрим сиёсий пайтлардан бошқа ҳеч бир вазиятда исломий мамлакатлар Эрон миллатига ёрдам кўрсатмаган? Аммо Эрон миллати кучли азм -ирода билан ёвуз душманга қаттиқ зарбалар берди. Ҳатто бугунги кунда душман ушбу стратегик боши берк кўчадан қандай қутилишни билмай қолган.
Баёнотда шунинггдек Эрон буюк ва кичик шайтонлар /АҚШ ва сионистик режим/ қаршисида қаршиликни давом эттиради, аммо исломий давлатларнинг ҳатти-ҳаракатлари ислом азиз пайғамбари /с/нинг "агар бир мусулмон фарёдига эътибор бермасангиз сиз мусулмон эмассиз" деган ҳадисларига қарши эмасми? бу қандай мусулмончилик ўзи?, деб таъкидлади.
Али Лорижоний ўз сўзларида ҳатто айрим ислом мамлакатлари ҳаддан ошиб Эронни бу мамлакатлардаги АҚШ ва сионистик режим ползицияларига ҳужум қилгани учун ўзларига душман деб билишди. Шундай бир вазиятда Эрон АҚШ ва сионистик режимнинг ушбу исломий мамлакатлар ҳудудларидан ҳужумига учраб,, жим туриши керак ми? Албатта кўп баҳоналар келтирадши. Урушнинг бир томонида бугунги кунда АҚШ ва сионистик режим турган ва бошқа томонида мусулмон Эрон халқи ва қаршилик кучлари. Сизлар қайси томонда?
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби сўзларининг бошқа қисмида ислом дунёсининг келажагини ўйлаб кўринг. АҚШ сизга содиқ бўлмаганини биласиз ва Исроил эса сизга душмандир. Бир лаҳза ўзиннгиз ва минтақа келажагини ўйлаб кўринг. Эрон сизга яхлишикни истайди ва сизни мусттамлика қилмоқчи эмас.деб эълон қилди.
Баёнот якунида эса, исломий уммат бирлиги барча куч қудрат билан барчалар учун мамлакатларга мустақиллик ва хавфсизликни таъмпинлайди ва унга кафолат беради, деб келтирилган.