Муҳаммадбоқир Зулқадр Эрон Миллий Хавфсизлик олий кенгаши котиби этиб тайинланди
-
Муҳаммадбоқир Зулқадр Эрон Миллий Хавфсизлик олий кенгаши котиби этиб тайинланди
Ислом Инқилоби олий раҳбарининг розилиги ва Эрон президенти фармони асосида Муҳамамабоқир Зулқадр Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби этиб тайинланди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон президенти идорасининг маълумотлар маркази раиси ўринбосари Сайидмаҳди Таботабоий, Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қуйиагича ёзди: Ислом Инқилоби олий раҳбарининг розилиги ва Эрон президенти фармони асосида Муҳамамабоқир Зулқадр Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби этиб тайинланди.
Бнудан олдин Али Лорижоний Эрон Миллий Хавфсизлик олий кенгаши котиби эди ва у Рамазон уруши жараёнида шаҳид бўлди.
Муҳаммадбоқир Зулқадр 1954 чи йиллар Форс вилоятининг Фасо туманида туғилган ва Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ташкил этилганидан бери бу ташкилотга аъзо бўлган.
У Теҳрон университетидаги иқтисод соҳаси бакалаврига эга бўлиб, магистратурасини Теҳрон унивреситети бошқарув факутетини тамомлаган.
Миллий мудофаа университетидан докторлик унвонини ҳам олган.