Покистонда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг сўнгги хабарлари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99192-Покистонда_Эрон_ва_АҚШ_ўртасидаги_музокараларнинг_сўнгги_хабарлари
Покистонда Эрон ва АҚШ музокаралари маҳаллида бўлиб турган Эрон телерадиокомпаниясининг мухбири, Хабар канали билан жонли эфирда ушбу йиғилишнинг тафсилотларини баён қилди.
(last modified 2026-04-11T11:08:39+00:00 )
апрел 11, 2026 15:54 Asia/Tashkent
  • Покистонда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг сўнгги хабарлари
    Покистонда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг сўнгги хабарлари

Покистонда Эрон ва АҚШ музокаралари маҳаллида бўлиб турган Эрон телерадиокомпаниясининг мухбири, Хабар канали билан жонли эфирда ушбу йиғилишнинг тафсилотларини баён қилди.

Эронлик мухбир шунингдек,  Эрон ТИВ раҳбари ва бошқа техник кумиталар аъзолари ҳам қаанашаётган  Эрон парламенти раиси  Муҳаммадбоқир Қолибоф раислигида Покистонда бўлиб турган эронлик делегациянинг биринчи учрашуви  Покистон Бош вазири  Шаҳбоз Шариф билан бўлиб ўтди. Бу учрашувдан кейин, Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар тафсилотлари аниқланади.

У ўз сўзларида,  Эрон музокаралардан олдин айрим олдинги шартларини  маълум қилган. Эрон парламенти раиси  Муҳаммадбоқир Қолибоф ҳам Исломободга келишидан олдин бу олдинги шартларни таъкидлаганди. Покистонлик воситачилар билан учрашувда  бу олдинги шартлар қандай шаклда аниқланиши ҳам муҳим рол ўйнайди. Ундан кейин эса,  музокаралар вақти ва бошқа барча тафсилотлар тайинланади, деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг мухбири шунингдек,  эътиборлиси шудирки,  бу суҳбатларнинг  аксарияти АҚШлик ва Покистонлик томонлар учун ҳам муҳимдир. Бу эса  делегациялар даражасида ва музокаралар учун  назарга тутилган шароитларда буткул кўзга кўринади.

Эронлик  мухбирнинг айтишича,  Эрон  делегацияси ҳам  мукамамал равишда  бу музокараларда ҳозир бўлган ва   унинг таркибида иқтисодий, ҳуқуқий ва ҳарбий қўмиталар ҳам бор.  Бу қўмиталарни ҳар бирида,  аниқ мулозимлар ва шахсиятлар ҳам қатнашмоқда.  Мисол учун,  ҳуқуқий гуруҳ раислиги Ғарибободий,  иқтисодий гуруҳ раҳбарлиги Ҳимматий, ва ҳарибй қўмита раислиги эса  Аҳмадиён зиммасидадир.

Биз музокараларни бошланишини кутиб турганмиз ва биринчи қадамда,  Покистон бош вазири билан учрашувлар кутилмоқда, деб қўшимча қилди мухбир.