Масъуд Пизишкиён: Эрон босим, таҳдид ва қамал остида музокара олиб бормайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99344-Масъуд_Пизишкиён_Эрон_босим_таҳдид_ва_қамал_остида_музокара_олиб_бормайди
Эрон президенти Покистон Бош вазири билан бешинчи телефон мулоқотида дипломатик жараёндаги тўсиқларни айтиб ўтиб, АҚШнинг душманона ҳаракатлари ва оператив тазйиқлари тўхтамагунича, ишончни тиклаш ва мулоқот йўлидаги тараққиёт қийин кечади.
(last modified 2026-04-26T12:46:02+00:00 )
апрел 26, 2026 17:42 Asia/Tashkent
  • Масъуд Пизишкиён:  Эрон босим, таҳдид ва қамал остида музокара олиб бормайди
    Масъуд Пизишкиён: Эрон босим, таҳдид ва қамал остида музокара олиб бормайди

Эрон президенти Покистон Бош вазири билан бешинчи телефон мулоқотида дипломатик жараёндаги тўсиқларни айтиб ўтиб, АҚШнинг душманона ҳаракатлари ва оператив тазйиқлари тўхтамагунича, ишончни тиклаш ва мулоқот йўлидаги тараққиёт қийин кечади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон Ислом  Республикаси президенти  Масъуд Пизишкиён ушбу телефон мулоқотида,  мавжуд вазиятдан чиқиш учун тегишли томонлар ўртасида умумий тушунча ва адабиётни шакллантириш зарурлигига ишора қилиб, умумий нуқаи назарга  эришиш ва самарали мулоқот учун зарур платформаларни яратиш долзарб муаммоларни ҳал қилиш йўлидаги ҳар қандай тараққиётнинг зарурий шартидир, деб изоҳлади.

АҚШниннг Эрон Ислом Республикасига қарши дала ва денгиз чекловларини кучайтириш бўйимча сўнги ҳаракатларига тўхталиб ўтган Эрон президенти бу ҳаракатларни ҳар қандай ишончни мустаҳкамлаш жарпаёни ва дипломатияни ривожлантириш йўлидаги жиддий тўсиқ сифатида баҳолар экан, мулоқот ва музокаралар ҳақидаги  хабарлар бир томондан узатилаётган вазиятда бир вақтнини ўзида денгиз блокадасининг кучайиши ва оператив босимларнинг давом этиши ўзаро ишончни шакллантириш йўлида зарур бўлган маконни амалда бузади, деб таъкидлади.

Пизишкиён шунингдек деди: Эрон Ислом Республикасининг фикрича музокаралар йўли бошқа томон таҳдид, босим ва мажбурлаш сиёсати ўрнига ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган ёндашувни қўллананига аниқ натижаларга олиб келиши мумкин. Чунки Эрон  халқаро ҳуқуқнинг эътироф этилган тамойиллари ва глобал қоидалар доирасида фақат ўз халқининг қонуний ҳуқуқларини амалга оширишга урғу беради ва доирадан ташқари ҳеч қандай талаб қўймайди.

Ўз нутқининг яна бир қисмида Пизишкиён таъкидлади: бизнинг АҚШга аниқ маслаҳатимиз, муаммоларни ҳал қилиш учун платформа яратиш учун биринчи навбатда операцион тўсиқларни, шу жумладан блокадани олиб ташлашдир. Чунки Эрон Ислом республикаси босим, таҳдид ва қамал остида мажбурий музокараларга киришмайди.

Шаҳбоз Шариф Эрон Ислом Республикасига қарши тажовузларни кескин қоралар экан, Покистоннинг позицияси бошидан аниқ ва биз бу ҳужумларини қаттиқ қораладик, деди.