Ҳизбуллоҳ сионистик режимга 11 та операцияни амалга ошириб жавоб берди
-
Ҳизбуллоҳ сионистик режимга 11 та операцияни амалга ошириб жавоб берди
Ҳизбуллоҳ ҳаракати сиоинстик режимнинг тажовузига жавобан ҳамда Ливан жанубидаги тинч аҳоли ва турар-жой ҳудудларига қарши ҳужумарга жавобан ўтган 24 соат ичида сионистик режим позициялари ва кучларига қарши 11 та амалиёт ўтказгании эълон қилди.
Порс тудей сайтнинг хабар қилишича, Ливандаги Ҳизбуллоҳнинг баёнотига кўра, қаршилик кучлари худкуш учувчисиз учоқларидан фойдаланиб, турли ҳудудларда. жумладан Ливан жанубидаги Ан-нақоура ва Ал-Баядадада Исроил ҳарбий кучларининг тўпланишига қарши кўплаб ҳужумлар уюштирган ва бу ҳужумлар тўғридан-тўғри зарбалар билан якунланган.
Ушбу амалиётларнинг яна бир қисмида Ас-Салъа баландликлари ва Ал-Қантара шаҳри атрофидаги позициялар ва ҳарбий техника тўпланиши ракета қуроллари билан нишонга олинди.
Байада ҳудудида ҳарбий инфратузилма, жумладан, кузатув ускуналари ва қўмондонлик ходимларни олиб кетаётган автомобилга ҳам ҳужум қилинди.
Ҳизбуллоҳ шунингдек, Қантара, Ҳавла ва Баяда ҳудудларида Исроил режими ҳарбий йиғинларига қарши бир неча марта ракета ва артиллерия ҳужумлар уюштирганини ва янги ташкил этилган ҳарбий позиция ҳам артиллерия ўқлари билан нишонга олинганини эълон қилди.
Баёнотда, Албаядаги қўмондонлик қароргоҳининг ҳам ракета ҳужуми нишонига олингани, бир неча марта ҳарбий куч ва техниканинг артиллерия ва ракета ўтишмалари билан нишонга олингани давом эттирилди.
Ҳизбуллоҳ ҳаракати бу чора-тадбирар Ливан ва унинг халқини ҳимоя қилиш доирасида ҳамда ўт очишни тўхтатиш келишувининг бузилиши ва сионистик режимниг давомли ҳужумларига жавоб сифатида, кўрилганини ва уларнинг мақсади давомли босқинчиликнинг олдини олиш ва майдонда янги тенгламларни жорий йилиш эканлигини таъкидлади.