Эрон давлати Фаластиннинг Қассам бригадалари қўмондони Изуддин Ҳаддоднинг террор қилинганини кескин қоралади
-
Эрон давлати Фаластиннинг Қассам бригадалари қўмондони Изуддин Ҳаддоднинг террор қилинганини кескин қоралади
Фаластин исломий қаршилик ҳаракати /ҲАМАС/ ҳарбий қаноти Изуддин Қассам бригадалари бош қўмондони Изуддин Ҳаддодга суиқасд уюштирган террор ҳаракатини қоралади.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ баёнотида шундай дейилади: Фаластин етакчилар ва элиталарининг қўрқоқларча террор этилиши сўнгги 8 ўн йилликда энг даҳшатли жиноятларни амалга ошириб, юз минглаб беуноҳ одамларни ўлдирганига қарамай, Фаластин халқинингг онгига ва қалбига сингдира олмаган режимнинг чорасизлигининг яққол белгисидир. Аммо Фаластинликлар ҳар қачонгидан ҳам ўзларининг инсон ҳуқуқлари,хусусан ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи учун курашишга қатъийроқ.
Баёнотда шунингдек, такъкидланган: шубҳасиз, қаршилик кўрсатувчи қўмондонлар ва Фаластин элиталарининг жисмоний йўқ қилиниши нафақат қаршилик мактаби ва йўлини бузмайди, балки Фаластиннинг қадр-қимати ва озодлиги йўлидаги курашчилар ва жангчиларни ҳам руҳлантирди.
ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти Қассам бригадалари шанба куни уларнинг қўмондони Изуддин Ал-Ҳаддод /Абу Шуайб/ Ғазо шаҳрида шаҳид бўлганини эълон қилди.
Ад-Қассам бригадалари баёнотида шундай дейилади: бу буюк қўмондон душманнинг Ғазо шаҳри марказидаги қўрқоқларча суиқасд амалиётмда шаҳид бўлди, бу эса ўт очишни тўхтатиш келишувни очиқдан-очиқ бузишдир.
Қассам бригадалари шунингдек, Бу бкюк воқеа фақат собит халқни ва унинг қаҳрамонона қаршиликларни кураш ва қаршилик йўлини давом эттиришга ундайдиган қўшимча турткидир деб қўшимча қилди.