Эрон давлати Афғонистон халқи ва давлатини ҳимоя қилишни давом эттиради
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i9970
Эрон ташқи ишлар вазири Афғонистонни тинчлик ва осоишталикка эришиши учун бу мамлакат халқи ва давлатини ҳимоя қилишда Эрон ислом жумҳуриятининг жиддий азм -иродаси ва саъй ҳаракталари ҳақида хабар берди.
(last modified 2018-08-22T17:48:41+00:00 )
декабр 04, 2016 19:06 Asia/Tashkent
  • Муҳаммаджавод Зариф
    Муҳаммаджавод Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири Афғонистонни тинчлик ва осоишталикка эришиши учун бу мамлакат халқи ва давлатини ҳимоя қилишда Эрон ислом жумҳуриятининг жиддий азм -иродаси ва саъй ҳаракталари ҳақида хабар берди.

Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Ҳиндустоннинг Амритсар шаҳрида ўтказилган  "Осиё юраги ва Истанул йўналиши" унвон остидаги  6 чи халқаро конференцияда сўзлаган нутқида,  5 йил олдин  минтақавий ҳамкорликларни кенгайтириш ва  Афғоннистоннинг тинч, осоишта ва ривожланган мамлактага айлантириш учун бу мамлакат халқи ва давлатига ёрдам етказиш жараёнига асос солинди деб атйди.

Муҳаммаджавод Зариф  минтақада гиёҳванд моддалар контрабандаси ва зўравонликлар, экстермистик оқимлар фаолиятини кўпайганлигига тўхталиб,  Халқаро миқёсидаги гиёҳванд моддалар контрабандасини олдини олишга оид идоранинг сўнгги ҳисоботига кўра,  ўтган йили  гиёҳванд моддалар экилиши ва  ишлаб чиқариш жараёни 43 фойиз кўпайган. Бу масала эса террорчилик ва гиёҳванд моддалар контрабандаси билан шуғулландиган гуруҳларни кучайишига шароит  муҳаё этган деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек  Афғонистон ҳудудларида ИШИД такфирий- террорчилик гуруҳи фаолиятини кенгайганига ишора қилиб,  Эрон давлати  Кобул давлатининг саъй ҳаракатлари ва  минтақа мамлакатларидаги мавжуд поенсиал ва имкониятлардан фойдаланган ҳолда  Афғонистоннинг изчил тинчлик ва осоишталик томон йўналтиришни имкони борлигига умид қилади деб аниқлик киритди.